Latest news

13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  1 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  1 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  18 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  0 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  6 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  5 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  7 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  12 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  2

ОФК сайти тошкентлик йигит билан суҳбат қурди News

ОФК сайти тошкентлик йигит билан суҳбат қурди

ОФК сайти БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги ҳақида турли маълумотларни бериб бормоқда.

Сайт ходимлари фақат ўйинлар ўтадиган стадионлар ва иштирокчи жамоаларни ёзиш билан чекланиб қолишаётгани йўқ. Улар БААда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари билан ҳам суҳбат қуришяпти. Мана шундай суҳбатлардан бири ҳамюртимиз билан кечди.
Танишинг, Маҳмуд Музаффарович. У Тошкентдан БААга уч йил олдин келган. Дубайда ресторан фаолияти билан шуғулланади. Музаффарович ОФК вакили билан суҳбатда БААда истиқомат қилаётгани, ўз касби ҳамда футболга қизиқиши ҳақида сўзлаб берди.    

"Бу ернинг одамлари жуда яхши, - дейди Маҳмуд Музаффарович. - БАА халқи ҳаммага хушмуомала. Мен Ўзбекистонни кўп соғинаман, айниқса тўйларни. Тўй бизда узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган анъана ҳисобланади. Тўйларимизда рақслар зўр бўлади, кўриб завқингиз келади".

"Бизда энг асосий миллий таом бу палов. Паловни ҳозир исталган жойда топишингиз мумкин. Марказий Осиё дейсизми ёки Россиядами, лекин паловдан ташқари бошқа мазали таомларимиз ҳам бор. Масалан, лағмон, сомса. Салқин ичимликлар орасида компотга етадигани йўқ. Мен ҳозир Дубайда "Тошкент" номли ресторан юритяпман. Ўзбек миллий таомларидан тотиб кўришни истовчиларни ресторанимизга таклиф этиб қоламан".

"Энди футбол ҳақида гапирадиган бўлсам, мен "Пахтакор" мухлисиман. Энг севимли футболчим Одил Аҳмедов. Мен унинг ўйинларини тез-тез кузатиб боришга ҳаракат қиламан. Уни кўпчилик ёқтиради, фақат яхши футболчи учунлиги эмас, балки инсон сифатида ҳам ҳурматга сазовор. Январда ўтказиладиган Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Насиб қилса стадионга бориб жамоамиз ўйинини кўрмоқчиман. Мен оптимист инсонман, шу боис финалга чиқамиз деб ўйлайман".

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика