Latest news

06:10"Манчестер Сити" - "Ал Айн" 1:0 (Матнли трансляция)  1 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  127 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0

ОФК сайти "Насаф"нинг ОФК Кубогидаги ғалабасини ёдга олди News

ОФК сайти "Насаф"нинг ОФК Кубогидаги ғалабасини ёдга олди

Хабарингиз бор, 2011 йил ОФК Кубоги бош совринини Қаршининг "Насаф" клуби қўлга киритганди. Яқинда ушбу тарихий воқеани ОФК расмий сайти ёдга олди.

"2011 йилги ОФК Кубоги "Насаф"нинг мусобақада ғолиб чиққани билан ёдда қолган. "Насаф" мусобақанинг финалига чиққан биринчи Ўзбекистон клуби бўлди ва якунда бош совринни қўлга киритди", деб ёзади ташкилот сайти. 

Эсингизда бўлса, қаршиликлар ўшанда Қувайтнинг "Қувайт СК" клубига қарши Қарршидаги марказий стадионда баҳс олиб боришганди. Бунгача Қувайт жамоаси уч марта финалда иштирок этган бўлса, "Насаф" энди биринчи бор чиққанди.

"Насаф" гуруҳ ўйинларидаёқ ўзини кўрсатишни бошлаган. Бу жамоа ўз гуруҳида "Демпо" (Ҳиндистон), "Ал Ансар" (Ливан) ва "Ал Тилол" (Яман) клубларига қарши баҳс олиб борганди. Шуниси эътибор молик, "Насаф" гуруҳдаги ҳамма ўйинларни ўз фойдасига ҳал қилган". 

"Насаф" гуруҳ босқичида рақиблар дарвозасига 30та гол уриб, ўз дарвозасидан атиги тўртта тўп ўтказиб юборади. Энг йирик ҳисоб "Демпо" билан ўйинда қайд этилган - 9:0. Жамоанинг черногориялик ҳужумчиси Иван Бошкович барча ўйинларда ўзини кўрсатиб, саккиз бор тўп киритишга эришади". 

"Насаф" гугуҳдан чиққач, кейинги босқичда "Ал Файсали"га қарши баҳс олиб боради. Жамоанинг финалдаги рақиби "Қувайт СК" ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, нимчорак финалда "Ал Қодисия"га дуч келади. Бунда "Насаф" ўз рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этади. "Қувайт СК" эса 2:2 ўйнаб, фақат пенальтилар сериясига кўра 3:2 ҳисобида ғалабага эришади".


"Чорак финалнинг биринчи ўйинида "Насаф" Таиландга сафар қилади ва "Чонбури"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтади. Ягона гол Иван Бошкович томонидан киритилади. Жавоб ўйинида эса "Чонбури" ҳам шу ҳисобда зафар қучади ва иш охир-оқибат пенальтилар сериясига бориб тақалади. Таиландлик машҳур футболчи Тердсак Чайман пенальтидан фойдалана олмайди, "Насаф" эса барча зарбаларни голга айлантириб ярим финалга йўл олади".

"Буни қарангки, "Қувайт СК" ҳам чорак финалда Таидланд клуби қарши баҳс олиб боради. Рақиб - "Муангтонг Юнайтед". Икки ўйин натижасига кўра қувайтлар 1:0 ҳисобида зафар қучишади. Ярим финалда "Насаф" Иорданиянинг "Ал Виҳдат" клуби билан ўйнайди. Жамоа уйда 1:0 ҳисобида зафар қучиб, сафарда 1:1 ўйнайди. Қувайт клуби эса ярим финалда Ироқнинг "Арбил" жамоасини мусобақадан чиқариб юборади".

"Ниҳоят жамоалар ҳал қилувчи финалга етиб келишади. Шу куни Қарши стадиони мухлислар билан тўлиб тошади. Ўйиннинг биринчи таймида ҳисоб очилмайди. Танаффусдан сўнг Илҳом Шомуродов гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқади. Кейинчалик орадан уч дақиқа ўтиб латвиялик Андрей Переплёткин ҳисобни 2:0га етказади. Қувайтликлар ҳам гол уришнинг уддасидан чиқишади, лекин бу етарли бўлмайди ва натижада "Насаф" финални 2:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этиб, бош соврин соҳиби бўлади". 

"Учрашув якунига етгач, "Насаф" жамоасига тантанали равишда кубок топширилади, шунингдек Иван Бошкович "Энг яхши тўпурар", Артур Геворкян эса "Мусобақанинг энг яхши футболчиси" совринини ташкилотчилардан қабул қилиб олади". 


Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика