Latest news

16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  0 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  0 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  3 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  1 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  5 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  12 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5

ОФК сайти Алим Арифовни ЎФФ вице-президенти деб ёзди News

ОФК сайти Алим Арифовни ЎФФ вице-президенти деб ёзди

ОФК расмий сайти шу ташкилотни бошқараётган Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ҳақида хабар чоп этиб, хабар охирида келтирилган маълумотга кўра Алим Арифовни ЎФФ вице-президенти деб ёзди.
Хабарнинг қисқача талқини қуйидагича. ОФК раҳбари Шайх Салмон яқинда Марказий Осиё футболи раҳбарлари ва вакиллари билан учрашиб баъзи масалаларни муҳокама қилиб олди. Учрашув давомида бир қатор масалалар кўриб чиқилди. ОФК президенти йиғилиш давомида Осиё футболи ривожланишнинг тўғри йўлидан кетаётганини таъкидлади.

Хабар охирида эса йиғилишда кимлар қатнашгани келтирилган. Булар Эрон ФФ президенти Али Кафашиан, Афғонистон ФФ президенти Карим Керамуддин, Қирғизистон ФФ президенти Семетей Султанов, Ўзбекистон ФФ вице-президенти Алим Арифов ва Тожикистон ФФ вице-президенти Хуршид Мурзоев.

Маълумки, ЎФФ вице-президенти лавозимида мана бир неча йилдирки Сардор Раҳматуллаев ишлаб келяпти. Алим Арифов эса халқаро бўлимда фаолият олиб боради ва ОФК ўйинларида комиссарлик қилади. Эҳтимол, ОФКдаги ҳамкасбларимиз кўпроқ Алим билан мулоқотда бўлишгани учун уни вице-президент деб ўйлашган бўлса керак. Агар ЎФФда вице-президент ўзгарган бўлганида бундан албатта хабар топган бўлардик, лекин ҳозирча бу ҳақда ҳеч қандай гапни эшитмадик.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика