Latest news

15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  1 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  3 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  20 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  8 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6

ОФК профессионал футбол бўйича семинар ташкил этди News

ОФК профессионал футбол бўйича семинар ташкил этди

Tags :  ОФК
20-22 август кунлари Малайзия пойтахти Куала Лумпурдаги Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Профессионал футбол семинари бўлиб ўтди.

ОФКнинг Профессионал футбол бошқармаси томонидан ташкил этилган семинарда клубларни лицензиялаш жараёнидаги янгиликлар ва ўзгаришлар хусусида батафсил маълумот берилди. ОФК мутахассислари билан бир қаторда УEФА вакиллари ҳам Европадаги лицензиялаш жараёни ҳақида, ФИФА мутахассислари эса ташкилотнинг профессионал футболни ривожлантириш бўйича лойиҳалари хусусида тақдимот ўтказди. Шунингдек, семинарда ОФК байроғи остидаги мусобақаларда иштирок этиш шартлари ва ортда қолган мавсум бўйича Осиё футболи сарҳисоби ҳақида сўз борди.


3 кунлик семинарда ОФКга аъзо мамлакатлар вакиллари қаторида Ўзбекистон номидан ЎзПФЛ Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зохиржон Акрамхонов ҳамда ушбу бўлим етакчи мутахассиси Жалолхон Иноғомхўжаев иштирок этди.

Қолаверса, қитъа ва жаҳон футболи экспертлари, шунингдек ОФК Профессионал футбол қўмитаси раиси Парк Жи Сунг ва мазкур қўмита аъзоси Диёр Имомхўжаев ҳам семинарга таклиф этилди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика