Latest news

18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   7 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  2 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  1 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  16 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  10 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  1 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  9 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0

ОФК президенти шаффоф сайлов ҳақида гапирди News

ОФК президенти шаффоф сайлов ҳақида гапирди

Куала-Лумпурда жойлашган ОФК штаб-квартирасида ОФКнинг 28-конгресси бўлиб ўтди.

Бунда сўзга чиққан ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа бир қатор масалаларни илгари сурди. Хусусан ташкилот раҳбари 2019 йил 6 апрель куни бўлиб ўтадиган ОФК президенти сайловида ҳаммаси шаффоф бўлиши кераклигини айтди.

ОФК президенти шундай деди: "Ҳаммангиз яхши биласиз, сайлов ниҳоятда муҳим жараён ҳисобланади ва ҳаммаси фейр плей асосида ўтиши лозим. Худди футболда бўлгани каби ҳаммамиз сайлов қоидаларини ҳурмат қилишимиз лозим".

"Ўтган беш йил мобайнида биз кенг кўламдаги ишларни амалга оширдик. ОФК ривожланиш сари дадил қадам ташлади. Биз сайлов жараёнида учинчи қўлларнинг аралашувига йўл қўймаймиз. Ҳаммаси қоида асосида кечиши керак. ОФКга аъзо барча мамлакатлар ўзлари танлаган номзодга овоз бериш ҳуқуқига эгалар. Биз - бир оиламиз ва буни унутмаслик лозим".

"2013 йилдан бери Осиёда футбол ривожи учун кўп ишларни амалга оширдик. ОФК аъзо ташкилотлар бирлашиб ишлаши учун бор имкониятини ишга солади. Биз биргаликда мана шу тамойилларни ҳимоя қилишимиз керак. ОФК ҳаммамиз биргаликда қурган жамиятни ҳеч кимнинг бузишига йўл қўймайди".

Шайх Салмон шунингдек, кейинги сайловда ўз номзодини қўйишини маълум қилди. Бу борада ОФК раҳбари шундай деди: "Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишда мен кейинги президент сайловида ўз номзодимни қўйишимни айтиб ўтгандим. Шунча йил ташкилотга раҳбарларлик қилдим ва бундан кейин ҳам ўз ишимни муносиб давом эттиришни хоҳлайман. Мен ОФКга аъзо 40 мамлакатдан номзодимни қўллаб-қувватловчи хат олдим ва бундан жуда хурсандман".

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика