Latest news

14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  0 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  3 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  1 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  1 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   2 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  5 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  13 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0 10:17Гарначо келажаги борасида бир қарорга келди  4 09:45"Рома"нинг янги футболчиси илк машғулотда жароҳат олди  4 09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  1

ОФК президенти Равшан Эрматовга қўнғироқ қилди News

ОФК президенти Равшан Эрматовга қўнғироқ қилди

ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ҳамда Равшан Эрматов ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди.

Суҳбат бошида Шайх Салмон Равшан Эрматовни янги лавозим билан самимий муборакбод этиб, келгуси ишларида омад ёр бўлишини тилади.

Суҳбат давомида Осиё футбол конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ҳақида гаплашилди. ОФК Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр экани маълум қилинди.

Шунингдек, томонлар турли долзарб масалалар бўйича фикр алмашишди ҳамда келгуси режаларни муҳокама қилишди. Ўзаро дўстона алоқаларни ривожлантиришга тайёр эканликларини ҳам билдириб ўтишди. 

Шайх Салмон ва Равшан Эрматов турли янги лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш учун ҳар томонлама ҳамкорликни кучайтиришнинг аҳамияти юқорилигини алоҳида таъкидлашди ҳамда икки томон учун манфаатли бўлган ўзаро ишончни янги босқичга олиб чиқиш борасида келишиб олишди.

Rating: +69   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика