Latest news

08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  0 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  15 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  3

ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади News

ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади

Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа Париж Олимпиадасидан олдин қитъа вакилларига мурожаат қилди.

ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа Париж Олимпиадасида иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади

“Осиё терма жамоалари дунёнинг энг катта майдонларида тарих яратишда давом этишади ва ишончим комилки, бизнинг аёллар ва эркаклар терма жамоаларимиз ҳамда мусобақада иштирок этувчи барча расмийларимиз бизнинг фахрли меросимизни халқаро майдонда давом эттирадилар. Осиё футбол оиласи мен билан бирга. Футболчилар ва барча учрашув расмийлари буюк қитъамиз бўйлаб келажак авлодларни илҳомлантирадиган сонияларни ўтказишларига ишонаман”, деди Шайх Салмон.

Париж-2024 ўйинларининг очилиш учрашувида “C” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Испанияга қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс “Парк де Пренс” стадионида ўтказилади. Тимур Кападзе бошқарувидаги жамоамиз, шунингдек, 27-июль куни Миср ва 30-июль куни Доминикан Республикаси билан “ҳисоб-китоб” қилади.

Осиё кубогида ғолиб бўлган Япония “Д” гуруҳидан, қитъа турнирида 3-ўринни эгаллаган Ироқ эса “А” гуруҳидан ўрин олган.

Аёллар футболи баҳсларида эса Осиё қитъаси вакили Япония “А” гуруҳида, Австралия эса “Б” гуруҳида баҳс олиб боради.

Шу билан бирга, Ёшими Ямашита (Япония), Ким Ю-Чжон (Корея Республикаси), Адел Алнақби (БАА) ҳамда Илгиз Танташев (Ўзбекистон), аёллар футболи баҳсларида эса Кейт Ятсевич (Австралия), Сивакорн Пу-Удом (Таиланд), Хамис Ал Марри (Қатар), Вероника Бернатская (Қирғиз Республикаси) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси учрашувларни бошқариб боради.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика