Latest news

05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  25 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  13 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  32 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  17 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  96 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  10 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  23 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  33 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  12

ОФК президенти Мираброр Усмоновни табриклади News

ОФК президенти Мираброр Усмоновни табриклади

Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон Иброҳим Ал-Ҳалифа ЎФФ президенти Мираброр Усмоновни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президентлигига қайта сайлангани билан табриклади.
ОФК президенти Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов номига жўнатган махсус табрикномасида шундай дейди, «ЎФФ президентлигига қайта сайланганингиз билан чин юракдан муборакбод этаман. Аминманки, сизга берилган ушбу ваколатдан оқилона фойдаланиб, ўз зиммангиздаги вазифаларни тўлиқ бажарасиз», - деди ОФК президенти.

ОФК президенти Шайх Салмон Иброҳим Ал-Ҳалифа шу билан биргаликда ОФК ҳамда ЎФФ ўртасидаги алоқалар бундан-да мустаҳкамланишига тилакдош эканлигини алоҳида қайд этди. «Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ўртасидаги дўстона алоқалар янада мустаҳакмланишига чин юракдан тилакдошман. ОФК Ўзбекистон Футбол Федерациясини ҳар доим қўллаб-қувватлайди ва Осиё Футболи ривожи йўлида ЎФФ билан ҳамкорликни давом эттиришдан умидвор», - деди Шайх Салмон ўз табрикномасида.

Эслатиб ўтамиз, 10 декабрь, сешанба куни ЎФФ анжуманлар залида Ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтган ва Мираброр Усмонов Ўзбекистон Футбол Президиентлигига қайта сайланган эди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика