Latest news

19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  72 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  51 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  628 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  3 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  8 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  3 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   22 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3

"ОФК ўйинлари" News

"ОФК ўйинлари"

Шу йилнинг 6 апрель куни ОФК президентлиги ҳамда бошқа нуфузли лавозимлар учун сайлов бўлиб ўтади.

 Кун тартибидан ўрин олаётган энг катта савол: “ОФКнинг амалдаги президенти Шайх Салмон ўз лавозимини сақлаб қоладими?” Сўнгги пайтларда юз бераётган воқеаларни инобатга олсак, афтидан Шайх Салмон яна ўз ўрнида қолади. Чунки аксарият ассоциациялар айнан уни қўллаб-қувватлашларини айтмоқда. 

Қолаверса ОФКнинг амалдаги раҳбари аллақачон ўзига овоз йиғиш кампаниясини бошлаб юборган. Деярли ҳар куни шунга ўхшаш хабарларни ўқир экансан, ОФКда ҳам “ўйин” кетяпти деган хаёлга боради киши. Чунки Шайх Салмон Иброҳим бин Ал Халифа етарлича овоз тўплаб бўлди, қолаверса унинг асосий рақобатчиларидан бири Муҳаммад Ал Ромаити ўз номзодини қайтариб олди. 


Қайси лавозимлар учун сайлов ўтказилади? 

Даставвал 6 апрель куни бўлиб ўтадиган сайлов ҳақида маълумот берсак. Ўтган йининг 6 декабрь куни ОФК сайловда қатнашадиган бир қатор номзодлар рўйхатини эълон қилганди. 

ОФК президентлиги ва ФИФА вице-президентлиги;

Беш нафар ОФК вице-президентлиги;

Олти нафар ФИФА Кенгаши аъзоси ва улардан бири ФИФА аёллар Ижроқўми аъзоси бўлиши;

Умумий ҳисобда беш нафар аёл ОФК Ижроқўм аъзоси ва улардан бири ФИФА Кенгаши аъзоси бўлиши;

Тўққиз нафар ОФК Ижроқўм аъзолиги; 

Номзодлар рўйхати маълум қилинган. Ҳозир гап бошқа масала устида. Номзодлар билан танишиб чиқар эканмиз, улар орасида ўзбекистонликлар йўқ эканини кўрамиз. Бу эса охирги 20 йил ичида ўзбек футболида биринчи бор рўй бермоқда. Маълумот учун, ОФК Ижроқўмига сайлов биринчи марта 1998  йил ўтказилган бўлиб, ўшанда ЎФФ номидан бош котиб Зокир Қурбонов иштирок этганди. 

2000 йил ноябрь ойида Қурбонов истеъфога чиққач, ОФКда унинг ўрнини Бахтиёр Раҳимов эгаллаган. Кейинчалик 2002 йилдан бошлаб сайлов янги Низомга кўра ўтказилди ва бунда Бахтиёр Раҳимов ўз ўрнини сақлаб қолди. У 2007 йилги сайловда ЎФФ биринчи вице-президенти сифатида иштирок этиб яна ғолиб чиққан. 

2011 йилга келиб ўзгариш рўй беради ва ЎФФ Сардор Раҳматуллаев номзодини илгари сурди, бироқ Сардор Ҳамидуллаевич биринчи сайловда ютқазиб қўйган. 2014 йил ОФК президенти этиб Шайх Салмон сайланиши натижасида Осиёни Жанубий ва Марказий минтақага бўлиш юз беради ва шундан сўнг яна сайловда қатнашган Сардор Раҳматуллаев бу сафар ғолиб чиқиб ОФК Ижроқўм аъзосига айланади. 

2015 йилдан бери шу пайтгача Раҳматуллаев ОФК Ижроқўм аъзоси сифатида ишлаб келди. 2015 йилдан бери тўрт йил ўтди ва эндиликда янги номзодлар номи илгари сурилди. Афсуски, бу сафар ЎФАдан ҳеч ким йўқ. Буни эса йўқотиш деб айта оламиз. 


Ал Ромаити нега номзодини қайтариб олди? 

Араб футболини ёритиб борадиган сайтлардан бири Arabnews.com ОФК президентлигига номзодлардан бири Муҳаммад Ал Ромаити ўз номзодини қайтариб олганини маълум қилди. Бу эса сайлов бўлиб ўтишига ниҳоятда кам кун қолаётган бир пайтда рўй берди. Ал Ромаити номзодини қайтариб олгач, эндиликда Шайх Салмоннинг битта рақиби қолди: қатарлик Сауд Азиз Ал Моҳаннади. Шу ўринда яна бир савол туғилади: Ал Ромаити нега сайловда қатнашишдан воз кечди? Ҳозирча бу шахс интервью бергани йўқ, бироқ унга алоқадор кишилар бу қарорни “ОФКнинг шаффофлиги ҳамда мустақиллиги учун” дея изоҳлашди. 

Ал Ромаитига нисбатан ташқаридан босим бўлган бўлиши мумкинми? Тахт учун курашда ҳар нарса бўлиши мумкин, зеро гап ОФК президенти бўлиш ҳақида боряпти, бу эса бутун Осиё футболини бошқаради дегани. Аммо ҳеч қандай далил-исбот йўқлиги учун учун Абу Даби шаҳрининг собиқ полиция комиссари нима сабабдан номзодини қайтариб олгани ҳақида аниқ бир гап айта олмаймиз. 

Бу инсон январь охирларида Goal.com сайтига интервью бериб ўзини ОФК президенти бўлишга муносиб ва кучли номзод деб айтган, ҳатто сайловда ғолиб чиқишига ишонаётганини маълум қилганди. Бунга асос қилиб эса ўзи тайёрлаган катта дастурни кўрсатганди. Ўшанда Ал Ромаити шундай деган: “Майда деталларга тўхталмоқчи эмасман, фақат шуни айтишим мумкин, Осиё футболини ривожлантиришга доир дастурим бўлмаганида ўз номзодимни илгари сурмасдим. Мен охирги 20 йил ичида футболда фаолият юритиб катта тажриба тўпладим, президент бўлишга ўзимни муносиб дея оламан”. 

Ўшанда Муҳаммад Ал Ромаити ҳар қанча чиройли гапирган бўлмасин, сайловга бир ойдан кам вақт қолганида ўз номзодини қайтариб олди. Эҳтимол у қандайдир қинғирлик бошланганини ҳамда амалдаги президент Шайх Салмон осонликча ўз ўрнини бериб қўймаслигини сезган бўлиши мумкин. Шайх Салмон ҳозир шундай кучга эгаки, ҳатто ўз ўрнини сақлаб қолиши учун ОФК Низомига ўзгартириш кирита олди. Бу кетишда эрта-индин Қатар фуқароси Сауд Азиз Ал Моҳаннади ҳам ўз номзодини қайтариб олиши мумкин. Чунки кўпчилик ўз овозини аллақачон Шайх Салмонга бериб бўлди. 

Х.Холиқов

Rating: -21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика