ОФК ЎФА ходимини икки ойга футболдан четлатди
		
		22 dec 2018 20:42
        News	
	 
				 
				ОФК ЎФА ходимини икки ойга футболдан четлатди
Қарорга кўра, ушбу ходим футболга доир ҳар қандай фаолиятдан икки ой четлатилди. Бу борада ОФК Тартиб-интизом ва Этика қўмитаси Тартиб-интизом кодексининг 104-моддаси бўйича қарор чиқарди.
Қарорда шундай дейилади: "Миртимиров ОФК суриштирувида иштирок этишдан бош тортгани учун футболдан четлатилди. У футболга доир ҳеч қандай ишда фаолият юрита олмайди. У Куала Лумпурга келиб ОФКнинг таклифига кўра суриштирувда иштирок этишдан бош тортди. ОФК маълумот йиғиш борасида иш олиб бораётгани боис токи суриштирув ўз ниҳоясига етмагунча қадар бу борада бошқа маълумот бермайди".
Бизга маълум бўлишича, Беҳзод Миртимиров ЎФАда таржимон сифатида фаолият юритади. Унинг устидан қандай текширув (суриштирув) бошлангани ва нима сабабдан икки ойга футболдан четлатилгани ҳақида ЎФА расмий баёнот беради деган умиддамиз.

Суратга изоҳ: Беҳзод Миртимиров (ўнгдан биринчи) шу йилнинг 31 октябрь куни ўтказилган ОФК Конгрессида ЎФА номидан иштирок этиб, ОФК Низомига ўзгартириш борасидаги таклифга ЎФА овози сифатида "Йўқ" деган вариантни кўтарганди.

Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments