ОФК ОЧЛ-2018 тўпурари Багдад Бунеджани жазолади
		
		17 dec 2018 12:19
        News	
	 
				 
				ОФК ОЧЛ-2018 тўпурари Багдад Бунеджани жазолади
Жазоланганлар орасида бу йилги Осиё чемпионлар лигаси тўпурари (13та гол билан) Багдад Бунеджа ҳам бор. Қуйида баъзи қарорларни келтириб ўтамиз.
Мусобақа: U-16 Осиё чемпионати
Ўйин: Япония - Австралия
Муаммо: Ўйиндан кейин учрашув қайдномасига киритилмаган ҳамда ўйинни ўтказиб юбориши керак бўлган икки футболчи жамоа кийим алмаштириш хонасига киргани учун
Жазоланди: Австралия футбол федерацияси 3,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
Мусобақа: U-16 Осиё чемпионати
Ўйин: Япония - Уммон
Муаммо: Ташкилотчилар томонидан ўйин ўтказиладиган стадион шай ҳолатга келтирилмагани учун
Жазоланди: Малайзия футбол ассоциацияси 10,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Ўйин: "Персеполис" - "Ал Дуҳайл"
Муаммо: Стадион сухандони ўйин пайтида мухлисларга тегишли маълумотларни микрофон орқали етказмагани учун
Жазоланди: "Персеполис" футбол клуби 1,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Ўйин: "Персеполис" - "Ал Дуҳайл"
Муаммо: Ўйин пайтида мухлислар томонидан хунук сўзлар ёзилган баннер стадионга олиб кирилгани учун
Жазоланди: "Персеполис" футбол клубига 5,000 АҚШ доллари миқдорида жарима солинди.
Мусобақа: U-19 Осиё чемпионати
Ўйин: Жанубий Корея - Тожикистон
Муаммо: Ўйин давомида Тожикистон терма жамоасининг камида беш нафар футболчиси ҳакам томонидан карточка олгани учун
Жазоланди: Тожикистон футбол федерацияси 2,500 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
Мусобақа: U-19 Осиё чемпионати
Ўйин: Жанубий Корея - Тожикистон
Муаммо: Ўйин пайтида қўпол сўзларни айтгани учун
Жазоланди: Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Мубин Эргашев 5,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Ўйин: "Персеполис" - "Ал Дуҳайл"
Муаммо: Ўйиндан кейинги матбуот анжуманига кирмагани учун
Жазоланди: "Ал Дуҳайл" бош мураббийи Набил Маълул 10,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди
Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Ўйин: "Персеполис" - "Ал Дуҳайл"
Муаммо: Ўйиндан кейинги матбуот анжуманига мураббийнинг киришини таъминлаб бермагани учун
Жазоланди: "Ал Дуҳайл" клуби 10,000 доллар миқдорида жаримага тортилди
Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Ўйин: "Персеполис" - "Ал Садд"
Муаммо: Ўйиндан кейин флеш-интервью бермагани учун
Жазоланди: "Ал Садд" ҳужумчиси Багдад Бунеджа 10,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Ўйин: "Персеполис" - "Ал Садд"
Муаммо: Ўйиндан кейин футболчисини флеш-интервью беришга кўндирмагани учун
Жазоланди: "Ал Садд" клуби 12,500 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments