Latest news

06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  0 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  6 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  6 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  6 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3

ОФК Нестеровни 8 ойга дисквалификация қилди News

ОФК Нестеровни 8 ойга дисквалификация қилди

ОФК тартиб-интизом қўмитаси Игнатий Нестеров борасида қарор қабул қилди.

"Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони 8 ойга футболдан четлатилди. Дисквалификация муддати 13 февралдан бошланади. Яъни Нестеров 13 октябрь куни майдонга туша олади. 13 август куни Нестеров машғулотларни бошлаши ва шартнома тузиши мумкин.

Допинг билан кураш кундан-кунга авж олаётган пайтда 8 ой жуда ҳам енгил жазо. Айниқса айбловчи томон 16 ойлик дисквалификация талаб қилганини ҳисобга олсак.

Нестеров иши бу яқинда тузилган Ўзбекистон футболчилар касаба уюшмасининг дастлабки жиддий акцияси ҳисобланади. Ушбу ташкилот Ўзбекистон терма жамоаси посбонини ҳимоя қилиш учун машҳур Россия юридик компаниясини жалб қилган эди, - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Бу борада кўпроқ маълумот олиш мақсадида Ўзбекистон футболчилар касаба уюшмаси президенти Камолиддин Мурзоев билан боғландик.

"Игнатий Нестеров иши биз учун яхши якунланди дея оламан. Сабаби ОФК дарвозабонимизга 2,5 йил яъни 30 ойлик дисквалификация бермоқчи бўлганди. Бу эса Нестеровнинг фаолиятини якунлашини англатарди. Бироқ юристлар бу муддатни 8 ойга туширишгани бизнинг кичик ғалабамиз бўлди", - дейди Камолиддин Мурзоев.


Rating: -29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика