Latest news

19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 19:17Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 18:16Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)  15 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  4 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  7 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  12 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3

ОФК мутахассиси "Чиғатой"даги майдон қурилиши билан танишди News

ОФК мутахассиси "Чиғатой"даги майдон қурилиши билан танишди

ОФК мутахассиси Пун Йоук Йенг юртимизга келди.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Хабарингиз бўлса, ўтган йилнинг 9 ноябрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан учрашиб, мамлакатимизда футболни ривожлантиришга асосланган турли лойиҳалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришганди.

Келишувга асосан “Чиғатой” спорт базасидаги сунъий қопламали майдон ОФК томонидан ажратиладиган маблағлар асосида тўлалигича реконструкция қилиниши белгилаб қўйилганди.

ОФКнинг ана шу лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган ишлар билан танишиш мақсадида Осиё футбол Конфедерациясининг  футбол майдонлари қурилиши бўйича юқори малакали мутахасиси Пун Йоук Йенг юртимизга ташриф буюрди. У  “Чиғатой” спорт базасига ташриф буюриб,  ОФК томонидан ажратилган маблағ асосида қуриладиган сунъий қопламали стадионнинг қурилиш ишлари билан танишди. Майдонни барпо қилиш бўйича ўзининг амалий маслаҳаларини бериб ўтди.  Бу борада ОФКнинг тажрибаси билан ўртоқлашди.

Ушбу сунъий қопламали стадион барпо қилингандан кейин бу ерда йилнинг исталган фаслида машғулотлар олиб бориш ва назорат учрашувлари ўтказиш мумкин бўлади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика