Latest news

02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  0 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  29 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  4 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  19 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  16 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  15

ОФК кубоги соҳиби, Ўзбекистондаги барча совринларни ютган Элдорбек Суюнов 29 ёшга тўлди News

ОФК кубоги соҳиби, Ўзбекистондаги барча совринларни ютган Элдорбек Суюнов 29 ёшга тўлди

12 апрель ўз таваллуд айёмини нишонлаётганларни табриклашда давом этамиз.

Бугун Тошкентнинг “Пахтакор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Элдорбек Суюнов ҳам туғилган кунини ўтказмоқда.

Маҳоратли дарвозабон “Чиғатой” футбол мактаби ва “Машъал” академияси тарбияланувичиси ҳисобланади. Шу вақтга қадар Марат Галимов, Денис Иванков, Пётр Гизимчук, Анвар Рашидов каби тажрибали мутахассислар қўл остида шуғулланган. Айни вақтда эса пойтахт жамоасида дарвозабонлар мураббийи Иброҳим Йилмаз мураббийлигида малакасини ошириб келмоқда. “Насаф” жамоасидаги ўйинлари билан омма эътиборига тушган Суюнов 2013 йил илк маротаба миллий терма жамоадан чақирув олади. Осиё кубоги – 2015 саралаши доирасидаги Вьетнамга қарши ўйинда биринчи маротаба терма жамоа либосида майдонга тушади. 2014 йил Осиё ўйинларида терма жамоа билан нимчорак финалгача етиб борди. “Аждарлар”нинг асосий фигурасига айланган футболчи бу жамоа билан 2011 йил ОФК кубогида, 2016 йил Ўзбекистон Суперкубоги, 2015 йил мамлакат кубогида ғолиб чиқди. Ўшанда Жиззахда бўлиб ўтган финалда пойтахт гранди “Бунёдкор” мағлубиятга учратилганди. 2017 йил иккинчи даврасида “Пахтакор”га трансферқилинган Элдор Суюнов клубдаги дастлабки йилларида бронза ва кумуш медалларига эга чиқди. Ўтган мавсум футболчи учун фаолиятидаги энг эсда қоларли йиллардан бири бўлди десак адашмаймиз. Боиси, у “шерлар” билан чемпионлик, кубок, Лига кубогида бош совринни боши узра баланд кўтарди. 2019 йил Игнатий Нестеров терма жамоадаги фаолиятини якунлагач Элдор Суюнов терманинг тўлақонли биринчи рақамли дарвозабони сифатида учрашувларда иштирок этди.

Фаррух Сайфиев (“Пахтакор” футболчиси, Элдор Суюновнинг яқин дўсти): Элдор билан “Насаф”да ҳам бирга тўп тепганмиз. Фурсатдан фойдаланиб дўстимга соғлик саломатлик ва узоқ умр тилайман. Элдор ҳозирда жамоамизнинг ажралмас бўлаги десам ҳам бўлади. Қийин пайтларда ўзининг ажойиб сейвлари билан жамоамиз жонига оро кирган. Маслаҳатини ёш футболчилардан аямайди. 

Денис Иванков (Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи): Албатта, Элдорни туғилган куни билан табриклаб қоламан. Биринчи галда соғлик ва қувонч тилайман. Оилавий ҳаётида бахт, фаолиятида эса омад ва зафарлар тилаб қоламан.



Қуйида Элдорбек Суюновнинг 2019 йил ёз фаслида championat.asia сайтига берган видео интервьюсини тақдим этамиз.




Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика