Latest news

15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  3 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  15 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25

ОФК кубоги-2021. Ҳусайн Норчаевнинг бенефисига айланган учрашувда "Насаф" Ҳиндистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этди News

ОФК кубоги-2021. Ҳусайн Норчаевнинг бенефисига айланган учрашувда "Насаф" Ҳиндистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

ОФК кубоги-2021 Интер Зонал ярим финали доирасидан ўрин олган "Насаф" - "Моҳун Баган" учрашуви якунланди.

ОФК кубоги-2021
Ҳудудлараро ярим финал
“Насаф” (Ўзбекистон) – “Моҳун Баган” (Ҳиндистон) 6:0 (ТУГАДИ)
22 сентябрь 2021 йил. Қарши. "Марказий" стадион. 20:00 (Узрепорт ТВ LIVE)
Бош ҳакам
: Ҳанна Ҳаттаб (Сурия).
Ёрдамчи ҳакамлар: Али Аҳмад (Сурия), Мазен Зазфун (Сурия).
Захира ҳаками: Масъуд Туфаелий (Сурия).
Ҳакамлар назоратчиси: Маҳюб Содиқ (Фаластин)
Тиббий ва инфекция назорати офицери: Фаррух Авезов (Тожикистон)
Учрашув комиссари: Фаҳад Ал Баррак (Қувайт)
ОФКнинг маҳаллий координаторлари: Шерзод Ражабов, Зоҳиржон Акрамхонов. 

Гол: Суҳроб Нуруллоев 4, 1:0, Ҳусайн Норчаев 17, 2:0, Ҳусайн Норчаев 20, 3:0, Ҳусайн Норчаев 30, 4:0, Ойбек Бозоров 45+1, 5:0, Дониёр Нарзуллаев 72, 6:0

"Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 8. Дилшод Саитов, 10. Баҳром Абдураҳимов ( 50. Шоҳмалик Комилов, 60), 19. Ҳусайн Норчаев ( 99. Андрия Калудерович, 46), 20. Суҳроб Нуруллоев (7. Дониёржон Нарзуллаев, 60), 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (28. Сардор Саъдуллаев, 75), 88. Марко Станоевич, 92. Умарбек Эшмуродов ( 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 75) 

Захира: 2. Алибек Давронов, 13. Азамат Соийбов, 15. Жўрабек Маннонов,  70. Абубакр Ризо Турдалиев, 71. Жасур Жумаев

"Моҳун Баган": 1. Амриндер Сингх, 6. Ашутош Меҳта, 7. Жон Енсио Кауко (16. Абишек Дананжай,), 8. Карл Мжуж, 9. Давид Виллиямс (25. Киян Нассири Гири, 88), 11. Манвир Сингх (23. Сосаи Раж Микеаладмаи, 68), 15. Субҳасиш Босе, 18. Секх Саҳил ( 27. Листон Колако, 46), 20. Притам Котал, 21. Рой Кришна, 42. Ленний Родригес

Захира: 2. Сумит Ратхи, 3. Бибиянанда Сингх, 12. Авилаш Паул, 13. Рави Баҳадур Рана,   30. Енгсон Сингх, 33. Прадир Дас

Огоҳлантириш: Притам Котал ("Моҳун Баган") 2, Субхасиш Босе ("Моҳун Баган") 28, Ашутош Меҳта ("Моҳун Баган") 65, Сардор Саъдуллаев ("Насаф") 79


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

88. ЎЗГАРИШ. "Моҳун Баган", Давид Виллямс ўрнига Киян Нассири, Жон Кауко ўрнига Абишек Дананжай майдонга тушди. 

87. Андрия Калудерович имкониятдан фойдалана олмади. 

79. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Сардор Саъдуллаевга сариқ карточка кўрсатилди. 

75. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Ойбек Бозоров ўрнига Сардор Саъдуллаев, Умар Эшмуродов ўрнига Ғолиб Ғайбуллаев майдонга тушди. 

72. ГОООООООООООООООЛ. Дониёр Нарзуллаев ҳисобни йириклаштирди. Ҳимоядаги палапартишликдан Нарзуллаев фойдаланиб гол урди. Унга узатмани Марко Станоевич амалга оширганди. 

68. ЎЗГАРИШ. "Моҳун Баган", Манвир Сингх ўрнига Сосаи Раж майдонга тушди 

65. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Моҳун Баган", Ашутош Меҳта Ойбек Бозоровга нисбатан қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди 

60. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Баҳром Абдураҳимов ўрнига Шоҳмалик Комилов, Суҳроб Нуруллоев ўрнига Дониёр Нарзуллаев майдонга тушди. 

60. ЗАРБААААААА. Ойбек Бозоровнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 

54. ЗАРБААААААААА. Андрия Калудеровичнинг зарбасини рақиб посбони эгаллаб олди. 

48. ЗАРБААААААА. Ойбек Бозоровнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

46. ЎЗГАРИШ. "Моҳун Баган", Секх Саҳил ўрнига Листон Колако майдонга туширилди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Ҳусайн Норчаев ўрнига Андрия Калудерович майдонга тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45+1. ГООООООООООООЛ. Дилшод Саитов ўнг қанотдан кириб бориб тўпни Ойбек Бозоровга оширди. Бозоров вазиятни кўкка совурмади ва гол урди. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

42. ЙЎҚ. Ойбек Бозоров пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Ҳисоб ўзгармади. Ўйин давом этмоқда. 

41. ПЕНАЛЬТИИИИИИИИИ. "Моҳун Баган" Баҳром Абдураҳимовни жарим майдончаси ичида йиқитди. 

38. ЗАРБАААААААА. Ойбек Бозоровнинг зарбасига бирооз аниқлик етишмади. 

35. ЗАРБААААААААА. Марко Станоевичнинг ажойиб зарбаси ноаниқ кетди. 

30. ГОООООООООООООООООЛ. Яна Ҳусайн Норчаев. Яшавор ўғил бола. Учрашув Норчаевнинг бенефисига айланмоқда. Акмал Мозговойнинг марказдан берган қойилмақом узатмасидан сўнг ҳужумчи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва осонликча гол урди. 

27. ЗАРБАААААААААААА. Суҳроб Нуруллоевнинг йўллаган зарбаси кучли чиқди. 

26. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Моҳун Баган", Субхасиш Босега сариқ карточка кўрсатилди. 

20. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ. Шерзод Насруллаев яна чап қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига узатди. Тўпни Суҳроб Нуруллоев боши билан Норчаевга ташлаб берди. Норчаев битта зарба билан учинчи голни урди. 

17. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ. Чап қанотдан ташкил қилинган ҳужум гол билан якунланди. Шерзод Насруллаевнинг ажойиб узатмасидан сўнг Ҳусайн Норчаев дарвозани ишғол қилди. Норчаев барибир ўз имкониятидан фойдаланди. Насруллаевга тасанно.  

10. ЗАРБААААААААА. УХХХХХХХХХХ. Ҳусайн Норчаев жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилиши мумкин эди. Шерзод Насруллаевнинг чап қанотдан узатган тўпидан сўнг Норчаев яқин масофадан зарба йўллашда адашди. 

4. УХХХХХХХХХХХХХХХ. ГООООООООООООООООООООЛ. Иккинчи бурчак зарбасидан сўнг тўп рақиб футболчисига тегиб дарврзадан ўрин олди. Тезкор гол Суҳроб Нуруллоевга ёзилди. 

3. ЗАРБАААААААААА. Бурчак зарбасидан узатилган тўпдан сўнг Марко Станоевич зарба йўллади. 

2. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Моҳун Баган", Притам Коталга сариқ карточка кўрсатилди. 

1. Ҳусайн Норчаев бир ўзи рақиб ҳимоясини ёриб киришга уриниб кўрди. Якунда йўллаган зарбаси кучсиз чиқди. Рақиб ҳимоячилари ҳам қаршилик кўрсатганди. 


Ўйин бошланди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

 - Учрашув 20:00да бошланади

Rating: +84   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика