Latest news

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

ОФК кубоги. "Истиқлол" ғолиб бўлди, Қирғизистонда дуранг News

ОФК кубоги. "Истиқлол" ғолиб бўлди, Қирғизистонда дуранг

Кеча ОФК кубогида Марказий Осиё минтақасида 1-тур ўйинлари бошланди.

"D" гуруҳидаги барча клублар Марказий Осиё клублари эканидан хабарингиз бор. Дастлабки турда Тожикистоннинг икки клуби "Истиқлол" ва "Хўжанд" тўқнаш келишди. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Истиқлол" таркибида "Локомотив" клубининг собиқ ҳужумчиси Руслан Корян дублга эришди. Эътиборлиси иккала клуб сафида ҳам ўзбекистонлик ҳимоячилар ўйнашди. Мезбонлар сафида Жалил Кимсанов тўп тепган бўлса, "Хўжанд" таркибида Асилжон Бегимқулов ҳаракат қилди.

Иккинчи ўйин Қирғизистонда ўтди. Унда "Дордой" Туркманистоннинг "Олтин Аср" клубини қабул қилди. Мазкур баҳс 1:1 ҳисобида якунига етди. 




ОФК кубоги-2019
Марказий Осиё. «D» гуруҳи. 1-тур
«ИСТИҚЛОЛ» (ТОЖИКИСТОН) – «ХЎЖАНД» (ТОЖИКИСТОН) – 3:0 (0:0)
Голлар:
Руслан Корян, 50 (1:0). Алишер Жалилов, 68 – пенальти (2:0). Руслан Корян, 72 (3:0).
«Истиқлол» (Душанбе, Тожикистон): Никола Стошич, Жалил Кимсанов, Искандар Жалилов, Ахтам Назаров, Алексей Ларин, Михайло Сакич, Алишер Жалилов (Амирбек Жўрабоев, 75), Фатхулло Фатхуллоев, Шахром Сулаймонов (Муҳаммаджон Раҳимов, 59), Комрон Турсунов (Эхсони Паншанбе, 59), Руслан Корян.
«Хўжанд» (Хўжанд, Тожикистон): Давид Купатадзе, Асилжон Бегимқулов, Давронжон Эргашев, Манучехр Ахмедов, Торнике Джимшелеишвили, Фирдавс Чакалов, Бахтиёр Чориев, Ойбек Абдуғаффоров (Дилшод Восиев, 77), Жаҳонгир Эргашев, Комрони Мирзонажод, Турсунали Рустамов (Парвизджон Алиев, 86).
Огоҳлантириш: Давронджон Эргашев («Хўжанд»).
Бош ҳакам: Нивон Робеш Гамини (Шри-Ланка).
3 апрель. Душанбе. Республика Марказий стадиони. 12800 томошабин.


"ДОРДОЙ" (ҚИРҒИЗИСТОН) - "ОЛТИН АСР" (ТУРКМАНИСТОН) - 1:1 (1:0)
Голлар:
Оразсахедов, 45 - Аннасахедов, 85.
Огоҳлантиришлар: Юсупов, 17 - Бобожонов, 35, Титов, 87.
"Дордой": Матяш, Сагинбаев, Акматов, Шератов, Юсупов, Жиргалбек уулу Қайрат, Валикаев, Мусабеков, Землянухин (Батирканов, 74), Мурзаев, Оразсахедов (Ахмедов, 78).
"Олтин Аср": Оразмухаммедов, Бобожонов, Сапаров, Аннаев, Ходжаев, Аширов, Батиров, Гельдиев, Аннадурдиев, Нурмурадов, Якшиев.
Бош ҳакам: Сауд Али Ал-Адба (Қатар).
3 апрель. Бишкек. Долен Омурзаков номидаги стадион. 8101 томошабин.


2-тур, 17 апрель (чоршанба):

«Олтин Аср» (Туркманистон) - «Истиқлол» (Тожикистон)
«Хўжанд» (Тожикистон) - «Дордой» (Қирғизистон)


Dordoi FC

AFC Cup Grp. D . Round 1

03/04/2019, 20:00

1
:
1
Finished

Altyn Asyr

45'
90'




FC Istiklol

AFC Cup Grp. D . Round 1

03/04/2019, 20:00

0
:
3
Finished

FK Khujand

45'
90'




Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика