Latest news

21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  0 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  5 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  21 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  54 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0

ОФК Кубоги. Ғарбий Осиё минтақасида плей-оффчилар маълум News

ОФК Кубоги. Ғарбий Осиё минтақасида плей-оффчилар маълум

Нуфузи жиҳатдан ОЧЛдан кейинги ўринда турадиган ОФК Кубогининг гуруҳ босқичи жамоаларни бешта минтақага бўлган ҳолда ўтказилмоқда.

Ғарбий Осиё минтақаси - "A", "B", "C" гуруҳлари

Жанубий Осиё минтақаси - "D" гуруҳи

Марказий Осиё минтақаси - "E", "F" гуруҳлари

АСЕАН минтақаси - "G", "H", "I" гуруҳлари

Шарқий Осиё минтақаси - "J" гуруҳи


6та жамоа кейинги босқичда

Душанбе шаҳрида ўтказилган марказлашган мусобақада "Насаф" ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб 1/8 финалга йўл олди. "Насаф"нинг кейинги босқичдаги рақиби Туркманистон клуби "Аҳал" бўлади. 

Кеча Ғарбий минтақада ҳам гуруҳ ўйинлари ўз якунига етди. Гуруҳ натижаларига кўра, кейинги босқичга чиққан тўртта клуб ва плей-офф жуфтликлари маълум бўлди. 


"A" гуруҳи: "Ал Аҳед" (Ливан), "Ал Ҳидд" (Баҳрайн), "Ал Ваҳда" (Сурия).

Ўйинлар Баҳрайнда ўтказилди. Ливаннинг "Ал Аҳед" клуби кейинги босқичга йўл олди.  

21 май. "Ал Ваҳда" - "Ал Аҳед" 0:0

24 май. "Ал Ҳидд" - "Ал Ваҳда" 1:1

27 май. "Ал Аҳед" - "Ал Ҳидд" 2:1


"B" гуруҳи: "Ал Салт" (Иордания), "Марказ Балата" (Фаластин), "Ал Ансар" (Ливан), "Ал Муҳаррақ" (Баҳрайн).

Ўйинлар Иорданияда ўтказилди. Гуруҳдан Баҳрайннинг "Ал Муҳаррақ" ва Иорданиянинг "Ал Салт" клублари кейинги босқичга йўл олишди. 

21 май. "Ал Салт" - "Ал Муҳаррақ" 0:1

21 май. "Марказ Балата" - "Ал Ансар" 0:2

24 май. "Ал Муҳаррақ" - "Марказ Балата" 2:3

24 май. "Ал Ансар" - "Ал Салт" 1:2

27 май. "Ал Ансар" - "Ал Муҳаррақ" 1:2

27 май. "Ал Салт" - "Марказ Балата" 5:0


"C" гуруҳи: "Тишриин" (Сурия), "Марказ шабаб Ал Амари" (Фаластин), "Ал Файсали" (Иордания), "Қувайт СК" (Қувайт).

Ўйинлар Иорданияда ўтказилди. Гуруҳдан "Қувайт СК" кейинги босқичга йўл олди.  

21 май. "Тишриин" - "Қувайт СК" 3:3

21 май. "Ал Файсали" - "Марказ шабаб Ал Амари" 2:0

24 май. "Қувайт СК" - "Марказ шабаб Ал Амари" 4:1

24 май. "Ал Файсали" - "Тишриин" 1:0

27 май. "Тишриин" - "Марказ шабаб Ал Амари" 5:1 

27 май. "Ал Файсали" - "Қувайт СК" 0:1



Плей-оффда кимлар ўйнайди?

"Насаф" Марказий Осиё ғолибини аниқлаш учун ОФК Кубоги плей-офф босқичида Туркманистоннинг "Аҳал" клубига қарши баҳс олиб боради. Ғарбий Осиё минтақасида ҳам гуруҳ учрашувлари ўз якунига етгач, плей-оффчилар маълум бўлди. Ливаннинг "Ал Аҳед" клуби Баҳрайннинг "Ал Муҳаррақ" жамоаси билан куч синашса, Иорданиянинг "Ал Салт" клуби Қувайтнинг "Қувайт СК" жамоасига қарши майдонга тушади. Чемпионликка даъвогар сифатида қаралган "Ал Файсали" (Иордания) гуруҳдан чиқа олмади.


Бошқа минтақаларда нима гап?

Эндиликда яна 3та минтақада ўйинларни ўтказиб олиш қоляпти: Жанубий Осиё, АСЕАН ва Шарқий Осиё минтақалари. Шарқий Осиёдаги гуруҳ ўйинларига Гонконг мезбонлик қилади. Лекин қолган 4та гуруҳ баҳслари қаерда бўлиб ўтиши ҳали маълум эмас. 

"D" гуруҳи: "Мохун Баган" (Ҳиндистон), "Башундхара Кингс" (Бангладеш), "Мазия" (Мальдив), Плей-офф ғолиби.

Гуруҳ ўйинлари 30 июнь - 6 июль оралиғида ўтказилади. Ўйинлар қаерда бўлиши маълум эмас.

"G" гуруҳи: "Ханой" (Вьетнам), "Бали Юнайтед" (Индонезия), "Боеинг Кет" (Камбоджа), Плей-офф ғолиби.

Гуруҳ ўйинлари 30 июнь - 6 июлга белгиланган. Ўйинлар қаерда бўлиши маълум эмас. 

"H" гуруҳи: "Кедаҳ Дарул Аман" (Малайзия), "Лион Сити" (Сингапур), "Сайгон" (Вьетнам), "Персипура Жаяпура" (Индонезия).

Гуруҳ ўйинлари 29 июнь - 5 июль оралиғида ўтказилади. Ўйинлар қаерда бўлиши маълум эмас. 

"I" гуруҳи: "Кая Илойло" (Филиппин), "Теренггану" (Малайзия), "Гейланг Интернешнл" (Сингапур).

Гуруҳ ўйинлари 30 июнь - 6 июль оралиғида бўлади. Ўйинлар қаерда бўлиши маълум эмас.

"J" гуруҳи: "Истерн" (Гонконг), "Тайнан Сити" (Хитой Тайпейи), "Атлетик 220" (Мўғулистон), "Ли Ман" (Гонконг).

Гуруҳ ўйинлари 23 июнь - 29 июнь оралиғида Гонконгда ўтказилади.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика