Latest news

01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  33 00:35Снейдер "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  1 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  0 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5

ОФК Кубоги-2022. "Хўжанд" устози: "Сўғдиёна" бежиз Ўзбекистон чемпионатида етакчи ўринларда бормаётганини исботлади" News

ОФК Кубоги-2022. "Хўжанд" устози: "Сўғдиёна" бежиз Ўзбекистон чемпионатида етакчи ўринларда бормаётганини исботлади"

ОФК Кубоги Марказий минтақа финалидан ўрин олган "Хўжанд" – "Сўғдиёна" ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рустам Хўжаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, мағлубият учун мухлислардан узр сўрамоқчиман. Ўйин бўйича фикр билдирадиган бўлсам, футболчилар кўрсатмаларимизни тўғри бажаришмаса, бундай рақибни ютишнинг мутлақо иложи йўқ. Улар бежиз Ўзбекистон чемпионатида етакчи ўринларда бормаётганини исботлашди. 

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида айтганимдек, жамоа ўз фалсафасига эга, ҳимоядан ҳужумга жуда тез ўтади. Биз айнан шу жиҳатга аҳамият қаратиб, тайёргарлик кўргандик, лекин улар ожиз нуқтамизга зарба бера олишди. Мен умид билдирган тажрибали ҳимоячилар ишончни оқлай олишмади.

Албатта, келгусида ўйинимизни ўзгартирамиз. Аммо бу учун бизга моҳир ижрочилар керак. Ҳозирги пайтда мавжуд футболчилар орқали ўйинни шакллантиряпмиз. Дарвоза, ҳимоя ва ҳужум ҳақида тўхталсам, яхши ўйнаш учун кўрсатмаларни бажариш лозим ёки футболчида етарлича маҳорат бўлиши керак.

- Жамоа ОФК Кубогидаги юришини тўхтатди. Умуман олганда, "Хўжанд"нинг ушбу мавсумдаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Умуман, гуруҳ босқичида яхши натижага эришиб, плей-оффга йўл олдик. Аммо бу босқичда ижобий натижага эришиш ва ОФК Кубогида максимал натижа қўлга киритишга ҳозирча тайёр эмасмиз. 

- Нима деб ўйлайсиз, "Сўғдиёна" ушбу мавсумда нималарга қодир? Жамоа "Насаф"нинг йўлини такрорлай оладими?

- Ўтган йили "Насаф" ушбу мусобақа фаворити эканлигини айтиб ўтган эдим. Ҳозир эса "Сўғдиёна"ни фаворитлардан бири сифатида кўрсатишим мумкин. Жамоа салоҳиятли футболчилар ва юқори ўйин сифатига эга.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика