Latest news

14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  1 14:02Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм", "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  4 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  11 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  4 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  11 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  32 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  15

ОФК Кубоги-2022. "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви Жиззахда ўтади News

ОФК Кубоги-2022. "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви Жиззахда ўтади

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби кеча ОФК кубоги марказий минтақа финалида "Хўжанд"ни 4:0 ҳисобида таслим қилди.

Навбатдаги ўйин Гонконнинг "Истерн" клубига қарши ўтиши керак. Аммо баҳс қаерда бўлади? Кимдир Жиззах дейди, кимдир сафарда дейди. Шу саволларга аниқлик киритиш мақсадида ПФЛ клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зоҳиржон Акрамхонов билан суҳбатлашдик.

- 6 сентябрь кунги "Сўғдиёна" - "Истерн" ўйини қаерда ўтиши ҳақида кўплаб саволлар келиб тушди. Баҳс Жиззахда бўладими?

- Ҳа, "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида бўлиб ўтади. ОФК билан ўйин вақти ҳам келишиб олинди: 18:00.

Стадион прожекторлари 1900 люкс, ОЧЛ талаби 1800 люкс. Август ойи охиригача медиа трибуна қурилиши якунига етади. Бундан ташқари СИП сектор ҳам жиҳозланмоқда. Тиббиёт хонасини янада замонавий ҳолатга келтиришмоқда. Бошқа ҳеч қандай муаммо йўқ. Агар рақибларни мағлуб этаверса "Сўғдиёна" бу йилги ОФК кубоги финалини ҳам ўз майдонида ўтказади.




- Қуръа бўйича мазкур баҳс Гонконгда ўтиши керак эди. Нима сабабдан Жиззахга кўчирилди?

- Тўғри қуръага кўра учрашув Шарқий Осиёда ўтиши керак эди. Аммо Гонконг мамлакатига киришда 2020 йил COVID туфайли қўйилган қатъий талаблар ҳамон юмшатилмаган. Шу сабабли Гонконг футбол Ассоциацияси ўйинни қабул қилмасликка қарор қилди. ОФК Ўзбекистон ва Тожикистонга сўров юборди. Биз баҳсни қабул қилишга тайёрлигимизни маълум қилдик.



Нарзулла суҳбатлашди

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика