Latest news

16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  1 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  1 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  2 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:18Валерий Седунов вафот этди  1 13:51"Қолишимни кутмагандим". Салоҳ – шартномаси ҳақида  0 13:22"Айнтрахт" Беллингемга кўз тикди  8 12:56"Манчестер Сити" икки футболчи учун 180 млн фунт сарфлайди  18 12:29Камолиддин Тожиев: "Педро Морейра клубдан кетдими? Раҳбариятдан сўраганингиз маъқул"  7 12:26"Насаф"нинг Қўқондаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:52Криштиану Роналдунинг ўғли финалда дубль қайд этиб, Португалияга ғалаба келтирди  16 11:25Лапорта Ямаль билан шартнома ҳақида: "Ҳамма нарса келишиб олинди"  26 10:59Роналдуга кутилмаган жамоадан таклиф тушган. У клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиши мумкин  5 10:32“Арсенал“ ёзда учта йирик трансферни амалга оширмоқчи  3

ОФК кубоги-2021. "Насаф" "Олтин Аср"ни мағлуб этди ва Марказий Осиё минтақаси финалига чиқди News

ОФК кубоги-2021. "Насаф" "Олтин Аср"ни мағлуб этди ва Марказий Осиё минтақаси финалига чиқди

ОФК кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Олтин Аср" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


ОФК кубоги-2021
"Насаф" (Ўзбекистон) - "Олтин Аср" (Туркманистон) - 2:0
20 май 2021 йил. Душанбе. "Республика Марказий" стадиони. 17:00
Бош ҳакам
: Маҳмод Салим Саид Ҳумаид Ал Мажарафи (Уммон)
Қанот ҳакамлари: Абдулло Муборак Муҳаммад Ал Шамаҳи (Умон), Масъуд Ҳассан Фард (БАА)
Захира ҳаками: Аҳмад Алали (Қувайт)
Комиссар: Ип Квун Кау (Гонконг)
Назоратчи: Моҳд Сабри Бин Мат Дауд (Малайзия)

Голлар: Шоҳмалик Комилов 27 пенальти, - 1:0. Ҳусайин Норчаев 35, - 2:0 (Шерзод Насруллаев).

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (70. Абубакр Ризо Турдиалиев, 66), 19. Ҳусайин Норчаев, 20. Суҳроб Нуруллоев (8. Дилшод Саитов, 66), 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев (3.Жаъфаржон Каримов, 79), 50. Шоҳмалик Комилов (14. Шокир Йўлдошев, 66), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (28. Сардор Садуллаев, 79), 92. Умар Эшмуродов.
Захира: 1. Умиджон Эргашев, 15. Жўрабек Маннонов, 25. Мухриддин Зоиров, 55. Шаҳзод Акрамов, 71. Жасур Жумаев.

"Олтин Аср": 16.Довлетмуҳаммет Жаллатов, 2.Зафар Бобожонов, 4. Мекан Сапаров (9.Бегенчмурат Муродов, 46), 5.Гуйчмурат Аннагулиев, 8.Аҳмет Атаев, 10.Раҳман Муратбердиев (3.Селим Атаев, 66), 18.Фурқат Турсунов, 19.Бегенч Акмамедов (17.Мурат Аннаев, 46), 20.Бегмурат Байов (11.Шамаммет Хидиров, 46), 21.Везиргелди Ильясов (7.Алтимурат Аннадурдиев, 57), 22.Ровшангелди Ҳалмаммедов.
Захира: 23.Довлетяр Бердиев, 12.Илёс Тойжанов, 13.Михаил Титов, 24.Гурбангелди  Батиров, 27.Велмурат Баллаков. 

Огоҳлантиришлар: Мекан Сапаров 44, Гуйчмурат Аннагулиев 58, Сардор Садуллаев 85, Абдувоҳид Неъматов 90+1.

Четлатиш: Фурқат Турсунов 55



ЯНГИЛАШ


90+3. ЎЙИН ТУГАДИ! "Насаф" гуруҳ босқичини 100 фоизли натижа билан якунлади ва Марказий Осиё минтақаси финалига чиқди. Бу финалда Туркманистоннинг "Аҳал" клубига қарши ўйин ўтказилади. Бу ўйинлар 11 ва 25 август кунлари ўтказилади. 

90+2. ЗАРБА! Абубакрризо Турдиалиевнинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон эгаллаб олди

90+1. Огоҳлантириш. "Насаф". Абдувоҳид Неъматов

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

89. ЗАРБААА! Сардор Садуллаев жарима майдони ичидан зарба берди, бироз ноаниқ! 

86. ЗАРБААА! "Олтин Аср"дан жарима тўпи, дарвозага йўлланган зарбадан кейин Неъматов тўпни ушлаб олди! 

85. Огоҳлантириш. "Насаф". Сардор Садуллаев

80. Хавфли вазият! Хидировнинг жарима майдони ичига узатган тўпига биринчи бўлиб Неъматов етиб келди, акс ҳолда гол бўлиши мумкин эди

79. Ўзгаришлар. "Насаф". Насруллаев ўрнига Каримов, Станоевич ўрнига Садуллаев тушди

75. Ўйин тақдири ҳал бўлганидан кейин "Олтин Аср" ҳам ҳужум қилмай қўйди, яна ташаббус "Насаф" томонида

66. Ўзгариш. "Олтин Аср". Муратбердиев ўрнига Атаев тушди

66. Ўзгаришлар. "Насаф". Ғайбуллаев ўрнига Турдиалиев, Нуруллоев ўрнига Саитов, Комилов ўрнига Йўлдошев тушди

58. Огоҳлантириш. "Олтин Аср". Гуйчмурат Аннагулиев 

57. Ўзгариш. "Олтин Аср". Ильясов ўрнига Аннадурдиев тушди

55. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! "Олтин Аср". Фурқат Турсунов 

49. Иккинчи таймни "Олтин Аср" ҳужумлар билан бошлади.

48. ЗАРБА! Захирадан тушган Хидировнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Неъматов қайтарди!

46. Ўзгаришлар. "Олтин Аср". Сапаров ўрнига Муродов, Акмамедов ўрнига Аннаев, Байов ўрнига Хидиров тушди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 2:0

45+1. ЗАРБА! Комиловнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

45. Учрашувга 1 дақиқа қўшиб берилди

45. Мозговой жарима майдони ёнида йиқитилди ва "Насаф"да яхши имконият

40. ЗАРБААААААААААААА! Ўнг қанотдан Нуруллоев узатган тўпни Комилов дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!

35. ГОООООООООООООООООООЛ! ҲУСАЙИН НОРЧАЕВ 2:0! Насруллаевнинг чап қанотдан узатган тўпини Норчаев боши билан дарвозани ишғол қилди! 



32. ЗАРБА! "Олтин Аср"да жарима тўпи, берилган зарбани Неъматов қайтарди! 

28. "Олтин Аср" гуруҳда биринчи бўлиши учун энди камида 2та гол уриши шарт. Сабаби Туркманистон клубини фақат ғалаба қониқтиради. "Насаф"га эса ҳатто дуранг ҳам етади

27. ГООООООООООООООООООЛ! ШОҲМАЛИК КОМИЛОВ! 1:0. Пенальтидан Комилов ҳисобни очди!



26. ПЕНАЛЬТИ! Ойбек Бозоров жарима майдони ичида рақиблар томонидан йиқитилди ва бош ҳакам "Олтин Аср" дарвозаси томон пенальти белгилади! 

21. ЗАРБААА! Станоевич бурчакдан тўпни узатди, Насруллаев боши билан ноаниқ зарба берди

19. ЗАРБАА! Шоҳмалик Комиловнинг жарима майдони ёнидан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Жаллатов тўпни ушлаб олди

18. "Насаф" бурчак тўпига эга бўлди, Станоевичнинг зарбаси ноаниқ кетди

12. ЗАРБАА! Чап қанотдан Насруллаев узатган тўпни Норчаев боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ

10. ЗАРБА! Шоҳмалик Комиловнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан кейин тўпни дарвозабон эгаллаб олди

8. ЗАРБА! Марко Станоевичнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Rating: +91   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика