Latest news

14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  48 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  7 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  7 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  26

ОФК инструктори Урганчда News

ОФК инструктори Урганчда

Урганч шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси тасарруфида “С” сертификати учун халқаро мураббийлар курси ўз ишини бошлади.
Жорий йилнинг 8 февралидан 21 февралигача давом этадиган мазкур курсда 21 нафар хоразмлик мураббий  таҳсил олмоқда. Ўқув-машғулотлар жараёни вилоят марказидаги 5-сон футболга ихтисослашган мактаб-интернат базасида ташкил этиляпти. Ўз навбатида тингловчилар ОФК инструктори Зойир Ҳасанов раҳбарлигида кунига икки мартадан назарий ва амалий машғулотларни маромига етказишмоқда. Хоразм вилояти футбол федерацияси мутахассиси Эркин Қадамов координатор сифатида инструкторга ёрдам бераётир. Курснинг эътиборга молик томони шундан иборатки, уни тугатган мураббийлар нафақат “С” халқаро сертификати, шунингдек мураббийлар учун белгиланган атестациядан ўтганлиги тўғрисида сертификатга ҳам эга бўлишлари мумкин.

- Ўқув-машғулотларимиз юқори савияда ташкил этилаётир, - дейди ОФК инструктори З. Ҳасанов. -  Икки ҳафталик курс давомида тингловчиларимиз янги технологиялар асосида  сабоқ олишади. Ишончим комилки, келгусида курсни тамомлаган мураббийлар бу ерда эгаллаган малака ва кўникмаларини ёш футболчиларга ўргатишади. Кези келганда, курс ишини ташкил этишда ва уни ўтказишда яқиндан кўмаклашаётган Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси ва 5-сон футбол мактаб-интернати раҳбариятига самимий миннатдорчилигимни билдираман.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика