Latest news

21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  180 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  18 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  43 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

ОФК эртанги ўйинимизни бошқарадиган ҳакамни тақдирлади News

ОФК эртанги ўйинимизни бошқарадиган ҳакамни тақдирлади

ОФК ташкилоти U-23 Осиё чемпионатида ишлайдиган ҳакамлардан уч нафарини тақдирлади.

Улардан бири - эртага бўлиб ўтадиган Жанубий Корея - Ўзбекистон баҳсини бошқариб борадиган саудиялик Фаҳад Ал Мирдаси.

Тақдирлашдан мақсад, бу ҳакамлар Янги Зеландияда ўтказилган U-20 жаҳон чемпионатида ўйинларни яхши бошқаришди. Бу эса ОФКнинг эътиборидан четда қолмади. Айниқса, ушбу ҳакамларнинг жаҳон чемпионати финалини бошқаришгани ОФК раҳбарлари эътирофига сазовор бўлди. Эсингизда бўлса, финал учрашувида Сербия Бразилияни 2:1 ҳисобида енгиб, жаҳон чемпиони бўлганди.  

30 ёшли Фаҳад Ал Мирдаси Осиё Кубогининг финал ўйинида захира ҳаками вазифасини бажарган, қолаверса ўша мусобақада Уммон - Қувайт ва Иордания - Ироқ баҳсларини бошқарган. Бундан ташқари, ўтган йилги Осиё чемпионлар лигасининг бешта ўйинида ишлаган. ОФК президенти Шайх Салмон саудиялик ҳакамга "Жаҳон савиясидаги ёш ҳакамларимиздан бири" деган таърифни берди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика