Latest news

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  0 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

ОФК Чақирув кубоги-2014. Ярим финалчилар орасида Афғонистон бор News

ОФК Чақирув кубоги-2014. Ярим финалчилар орасида Афғонистон бор

Бугун Мальдив оролларида бўлиб ўтаётган ОФК Чақирув кубогининг ярим финалчилари номи аниқ бўлди.
Дастлаб мусобақада иштирок этаётган барча жамоалар билан танишиб олинг:

"А" гуруҳи: Фаластин, Мальдив ороллари, Қирғизистон, Мьянма.
"B" гуруҳи: Филиппин, Афғонистон, Туркманистон, Лаос.

Гуруҳ босқичидан сўнг биринчи гуруҳдан Фаластин ҳамда Мальдив ороллари ярим финалга чиқишди.

Бугун эса "B" гуруҳида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Туркманистон Филиппинга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Афғонистон эса Лаос билан дуранг қайд этди - 0:0. Айнан шу ўйинни ўзбекистонлик Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришди. Унга қанотларда ҳамюртимиз Рафаэль Илёсов ва мальдивлик Аҳмад Амиз ёрдам беришди.

Шу тариқа ярим финалга Филиппин ва Афғонистон терма жамоалари йўлланма олишди.

27 май куни Фаластин - Афғонистонга қарши, Филиппин эса Мальдив оролларига қарши майдонга тушади.

30 ма куни бўлиб ўтадиган финал баҳсида ғолиб бўлган жамоа 2015 йил Австралияда ташкил этиладиган Осиё Кубоги-2015 мусобақасига йўлланмани қўлга киритади.

Чемпион жамоа "D" гуруҳида Япония, Иордания ва Ироқ терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олиши аниқ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика