ОФК бўлажак классик тўқнашувлар қаторига Ўзбекистон - Саудия Арабистони баҳсини ҳам қўшди
		
		03 sep 2019 14:44
        News	
	 
				 
				ОФК бўлажак классик тўқнашувлар қаторига Ўзбекистон - Саудия Арабистони баҳсини ҳам қўшди
ОФК расмий сайти иккинчи раундда бўлиб ўтадиган баъзи учрашувларга алоҳида аҳамият қаратди ва кутилаётган классик тўқнашувлар деб атади. Мазкур баҳслар орасида ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Саудия Арабистони қарама-қаршилиги ҳам келтирилган.
5 сентябрь. Индонезия - Малайзия
Ёш қўшнилар баҳси. Ушбу учрашувни стадионда 90 мингга яқин мухлис кузатиб бориши кутиляпти.
5 сентябрь. Таиланд - Вьетнам
Охирги икки-уч йил ичида Таиланд билан Вьетнамда футбол анча ривожланди. Бу жамоалар эндиликда Осиё Кубогида ҳам ўзларини кўрсатишга ҳаракат қиляпти.
15 октябрь. КХДР - Жанубий Корея
Шимолий ва Жанубий Корея ўзаро ўйнаганда одамлар ишқилиб сиёсий тус берилмасин-да деган ҳадик билан кузатишади. Охирги марта бу икки жамоа ЖЧ-2010 саралаш босқичида ўзаро тўқнаш келган ва ўшанда ҳар икки учрашув дуранг билан якунига етганди.
 
  
14 ноябрь. Иордания - Австралия
Австралия терма жамоаси Осиё Кубоги-2019да Иорданияга имкониятни бой берди. Энди бу жамоалар ЖЧ саралаш босқичида ҳам ўз кучларини синовдан ўтказиб олишади.
 
 
14 ноябрь. Ўзбекистон - Саудия Арабистони
14 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон - Саудия Арабистони баҳси бўлиб ўтади. Ҳар икки жамоа янги мураббий қўл остида жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қилади. Қизиғи, иккала мутахассис ҳам Африкада ишлаган ва Африка футболини Осиёга нисбатан бирмунча яхши билади.
 
 
"Championat.asia"дан қўшимча:
Ўзига хос дербилар орасига 5 сентябрь куни бўладиган Тожикистон - Қирғизистон баҳсини ҳам қўшсак бўлади. Чунки бу ҳам классик тўқнашувлардан бири ҳисобланади.
Шу куни Усмон Тошев бошчилигидаги Тожикистон ўз майдонида Осиё Кубогида шов-шув кўтарган Қирғизистонни қабул қилади. Бу ўйинни сайтимизнинг икки нафар ходими бевосита стадионда ёритиб бориши эса биз учун ўйинга бўлган қизиқишни янада оширади.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments