Latest news

14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  1 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  2 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  1 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  19 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  3 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  2 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  11 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2

ОФК: "Ал Жайиш" - "Ал Наср" учрашуви натижаси бекор қилинди News

ОФК: "Ал Жайиш" - "Ал Наср" учрашуви натижаси бекор қилинди

ОЧЛ чорак финали дастлабки учрашуви доирасидаги "Ал Жайиш" - "Ал Наср" ўйинида меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Мазкур учрашув атрофида катта муаммо юзага келгани ҳақида хабар бергандик.

Асли бразилиялик бўлган, ўша кунги учрашувда дубл қайд этган Сантос Вандерлей БАА Про лигасида Индонезия фуқароси сифатида қайд этилган экан. Буни билиб қолган "Ал Жайиш" раҳбарияти "Ал Наср"ни регламентга амал қилмаганини билдирувчи хатни ОФКга йўллаган. Ўз навбатида клуб Индонезия ФФга мурожаат қилиб, улардан бундай футболчи йўқлиги ҳақида маълумот олганлар.

ОФК мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказди қарор қабул қилди: "Ал Жайиш" - "Ал Наср" ўртасидаги ўйин натижаси бекор қилинсин. Сабаби меҳмон жамоа сафида ҳужжатини соҳталаштирган Вандерлей исмли футболчи ўйнаган. "Ал Наср" ОФКга 1000 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайди.

ОФК биринчи ўйин натижаси қандай бўлгани ва жавоб баҳси қачон бўлиб ўтиши ҳақида ҳеч қандай изоҳ берганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жуфтлик ғолиби ОЧЛ ярим финалида, "Локомотив" (Тошкент) - "Ал Айн" (БАА) жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика