Latest news

15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  0 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  0 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  6 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  21 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  1 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  9 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1

ОФК 60 ёшда. Осиё юлдузлари - Али Карими News

ОФК 60 ёшда. Осиё юлдузлари - Али Карими

1954 йил ташкил топган ОФК ташкилоти бу йил ўзининг 60 ёшли тўйини нишонлайди.
Шу муносабат билан ОФК расмий сайти қитъа футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшган машҳур кишилар ҳақида турфа мақолалар чоп этишни йўлга қўйди. Бундан ташқари, юбилей муносабати билан шу йилнинг ноябрь ойида ОФК катта тадбир ўтказмоқчи ва бир нечта юлдузларни тақдирлаш ниятида. Қуйида Осиё футболи кўтарилишига ўзининг сезиларли даражада ҳиссасини қўшган футболчилардан бири Али Карими ҳақида ҳикоя қилинади.

Эронлик Али Каримининг футболчилик фаолияти ажойиб кечган. У форс футболидаги энг машҳур ўйинчилардан бири ҳисобланади. Карими ҳам терма жамоа, ҳам клуб миқёсида катта муваффақиятларга эришган. Мутахассислар уни Али Дайи, Меҳди Маҳдавикия, Карим Багери сингари машҳурлар билан бир қаторда тилга олишади. Али Карими миллий терма жамоа сафида 127 ўйинда иштирок этиб, 38та гол урган.

2004 йил бўлиб ўтган Осиё Кубогида Эрон учинчи ўринни эгаллаганди. Ўша мусобақада Али Карими ўз ўйини ва голлари билан ишқибозлар олқишига сазовор бўлган. 1998 йилги Осиё ўйинларидаги чемпионликда ҳам Карими ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. Клуб миқёсида эса “Пирузи” билан икки бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Қолаверса, “Ал Аҳли” сафида икки бор БАА Кубогида зафар қучган.

Маълум муддат Германияда фаолият олиб борган эронлик ярим ҳимоячи “Бавария” сафида мамлакат чемпиони ва Кубок соҳиби бўлди. Ўшанда форс ишқибозлари унга “Осиё Марадонаси” деган лақабни беришган. Али Каримини бемалол Осиёнинг энг машҳур футболчилари сафига қўша оламиз. У машҳурлик бобида Хидетоши Наката, Марк Видука, Парк Жи Сунг каби футболчилар билан бир қаторда тилга олинади.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика