Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

ЎФФнинг 2014 йил якунларига бағишланган тадбири якунланди News

ЎФФнинг 2014 йил якунларига бағишланган тадбири якунланди

ЎФФ матбуот анжуманлари залида 2014 йил лауреатларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирни ЎФФ вице-президенти Сардор Рахматуллаев очиб берди

"Бугун кун мавзусидан 3 нарса ўрин олади. Аввало Мираброр Усмонов нутқ сўзлайдилар. Сўнгра тақдирлаш маросими ва ундан кейин ЎФФнинг кўкрак нишони ўз эгаларига топширилади", - дейди Раҳматуллаев



"Бугунга келиб хурсанд қиладиган ишларимиз ҳам кўпайиб боряпти. Бунинг учун аввало Республикамиз раҳбарига барчамизнинг номимиздан раҳмат айтаман. Мана 12 та янги стадион қурилди. Ёшларнинг бандлигини таъминлаш йўлида кўплаб футбол мактаблари очиляпти. Мини-футбол майдонлари ҳам кўпайиб боряпти. Асл ютуғимиз шу аслида. Ўзбекистон футболи халқаро ва Республика миқиёсида ОФК ва ФИФАнинг олдида ўз ўрнини топди. Бунинг учун ҳаммага ўз минатдорчилигимни билдираман. Мана 14та ҳудудий федерацияларни ташкил этдик. Хозиргина бош вазир билан суҳбатда бўлдик. У киши ҳам барчага ўз раҳматини етказиб юбордилар", - дейди Мираброр Усмонов.



"Бу йил илк маротаба 4та клубими Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этаяпти. Мен шу 4 клуб вакилларидан бу мусобақага жиддий қарашлари ва бу борада маъсулиятни ҳис этишларини истардим. Сиз бизнинг юзимизсизлар. Мана ФИФА ва ОФК келишган ҳолда Марказий Осиё Футбол Уюшмасини бизга берди. Бу ҳудудда футболни ривожланиши бизнинг чекимизга тушди. Бу жиддий ишонч. Яна бир янгилик, апрель ойида ОФКнинг конгресси бўлади бу сайловда биздан Сардор Раҳматуллаев иштирок этади. Умид қиламиз энди бу киши Марказий Осиё номидан бизни юзимиз бўлиб катта йиғилишларда иштирок этади", - дейди Усмонов.



"Футболчиларнинг тиббий ҳолатини аниқлаш учун "Футбол Мед" ташкилотини очган эдик. Энди у ёпилади. Унинг ўрнига олимпия қўмитаси биносида жуда катта тиббиет маркази ишга тушади. Унга ҳали Ўзбекистонга кириб келмаган тиббий техникалареи олиб келдик. Буни Томас Бах ҳам кўриб бундай ташкилот ҳали ҳеч бир давлатда йўқлигини айтди. Яъни ҳам олимпия қўмитаси, ҳам тиббий бўлим. Режага кўра бундай ускуналар билан келажакда Республиканинг ҳам бошқа жойларини таъминлаш. Бизнинг тиббиёт марказимиз ёрдамида 10 дақиқа ичида ташҳисни қўйиш имкониятига эга буламиз. Бу ҳам унинг қандай кучли техник воситалар билан таъминланганидан далолат. Янги Миллий Олимпия қўмитаси биносининг қурилишига 64 миллиард сўм пул сарфланди", - дейди Усмонов.

"Нимага "Пахтакор", "Насаф" ва "Бунёдкор"нинг иши яхши бўляпти? Жавоб оддий: Бу жамоалар болалар футболига эътибор қаратяпти. Мана секин "Нефтчи" ҳам шунга эътибор бера бошлади ва уларни ҳам иши эрта-индин яхши бўлади. Мана "Пахтакор"ни олинг 4 йил қийналди жамоа. Лекин уларни эртаси бор эди академиясидан келиб чиқсак. Мана "Бунёдкор" ҳам шундай ҳолдан чиқиб кетяпти. Қани болалар футболига эътибор беринг. Бу йил "Кексаларни қадрлаш йили". Мен қизиқдим, биронта клуб бу борада уз дастурига эга эмас. Бу яхши эмас, қани бир дастур ишлангчи", - дейди Усмонов.


ЎФФ матбуот котиби Бахтиёр Маметов ЎФФ твиттерида фаол тарзда репортаж олиб бормоқда.




Наманган Футбол Федерацияси вице-президенти Баҳром Муҳитдиновичга сўз берилди:
- Ўзбекистон ФФнинг кучи йил сайин ошиб бораяпти. Биз Наманганда ҳам академия ҳам янги стадионга эга бўлдик. Бу борада ЎФФнинг хизмати катта бўлди. Бу бизга ишончни оширади ва бу борада иш олиб боришимиз керак. Ҳукуматимиз раҳбарига Наманган аҳли номидан раҳмат айтаман.
 
Мираброр Усмоновнинг Бахтиёр Ашурматов ҳақида берган саволига Баҳром Муҳитдинович шундай жавоб берди: Бу биз учун ғурур. Жамоамиз бош мураббийи ОТЖга йўлбошчи бўлди.

Мираброр Усмонов: - Жамоанинг моддий ҳолати қандай? вақтида пул берилаяптими?
- Бироз қарздорлик бор.

Мираброр Усмонов: - Қачон қутуласизлар?
- 8 март куни

Мираброр Усмонов:
- Байрамгами? (залда кулгу)


Алишер Султонов:
- "Гулбаҳор"ни қачон тиклайсизлар?
- Молиявий ҳолатимиздан келиб чиқиб фақат "Навбаҳор" билан чекланиб қолдик. "Гулбахор"ни эса пул билан таъминлай олмаяпмиз.

"Насаф" клуби бош менежери Шамиль Ярулин сўзга чиқди:

- "Насаф" ҳақида яхши гапларни эшитиш ёқимли бўлди. Бунинг учун сизга раҳмат. Бу йил ОЧЛда 4та клубимиз ўйнаетгани мухлисларни қизиқишини янада оширяпти. Академияларимиз ўсиб боряпти. Марказий Осиё Футбол Уюшмасинининг очилишида ЎФФни ОФКда тутган ўрни катта бўлди ва бунда сизнинг ҳам хизматингиз катта. Яна бир бор клубларимиз номидан сизга раҳмат айтамиз.

Мираброр Усмонов: - Сизларнинг бундай ютуққа эришингизда раҳматли Нуриддин Зайниевнинг хизмати катта бўлди. Ундан ташқари Алишер Султонов ҳам бу борада жуда катта ишларни амалга оширди. Мана шу икки киши бўлмаганида бугун Қарши футболи бу даражада бўлмас эди.

Наримон Жалолов: ЎФФ биронта саволимизни жавобсиз колдирмайди. 19та турнир ўтказдик. Лекин хафа буладиган томонимиз бор. Биз фахрийларни ёдга оламиз турнир утказамиз. Лекин уларда ҳозир фаолиятини давом эттираётган биронта футболчи еки мураббий иштирок этмайди. Ахир улар сизларнинг ҳам устозингиз.

Хайрулла Холиқов саволи:
- Яқинда Бахтиёр Ашурматов олимпия терма жамоасига тайинланди. Бир мураббийга иккита жамоани бошкариш қийинчилик туғдириши мумкин...

Мираброр Усмонов: - Бир гап айтаман. Агар олимпия терма жамоамиз Олимпиадага чиқа олмаса нафақат Ашурматов балки марказдаги барча ходим ишдан кетади! "Навбаҳор"ни шунчаки ташлаб кетиш ҳам керак эмас.

Зафар Имомхўжаев саволи:
- Марказий Осиё футболига оид турнирлар ташкил этиладими?


Мираброр Усмонов:
- Апрель ойида катта йиғилишимиз бор. Турли ёш тоифаларда турнирлар ташкил этамиз. Биз энди унинг манбаси, яъни моддий томони устида бош қотиришимиз керак.

- Нодирхўжа Юлдашев саволи:
Аввало барчаси учун сизга раҳмат айтамиз. Сизга бир таклифим бор. Бугунги кунда воҳа ва Тошкет футболи анча ўтиб кетишди. Бошқа ҳудудларни ҳам шундай ривожлантириш мақсадида регионал федерацияларни ташкил этиш. Яъни масалан Водий федерацияси ва унда Наманган, Қўқон, Андижон ва Фарғона бўлса.


Ундан кейин 5та клубни эътиборга айтмаса колганлар матбуот котибига эътибор килмайди. Сиз ўзингиз айтмасангиз бизнинг гапимизга қулоқ солишмаяпти. Кейин барча вилоят футбол Федерацияларига ҳам матбуот котибларини тайинласак.

Мираброр Усмонов:

- Бу борада ҳақиқатдан ҳам иш олиб боришимиз керак. Ундан ташқари сизларни ёзганларизни доим кузатаман. 30фоизга яқинини доим ўзимга оламан. Керакли гаплар ҳам кўп булади. Таклифингиз борасида ўрганиб чиқишимиз керак.


Тақдирлаш маросими бошланди.

Фазлиддин Сирожиддинов, Жаҳонгир Усмонов, Мирон Ким, Гали Имомов, Ҳабибулла Абдуалиев каби футбол фидоийларига ЎФФ кўкрак нишонлари топширилди.




"Фейр Плей" соврини - "Олмалиқ" клуби



Энг яхши болалар ўсмирлар мураббийи - Темур Олимхўжаев



Энг яхши ёш футболчи - Ислом Кенжабоев

Энг яхши футзалчи - Артур Юнусов



Энг яхши ҳакам - Равшан Эрматов

Энг энг қанот ҳаками - Абдулҳамидилло Расулов

Энг яхши тўпурар - Артур Геворкян ("Насаф"). Мукофотни Шамиль Ярулин қабул қилиб олди.

Олий лиганинг энг яхши мураббийи - Самвел Бабаян

Олий лиганинг энг яхши футболчиси - Жамшид Искандеров



Аёллар ўртасида энг яхши футболчи - Зебо Жўраева ("Севинч")



2014 йилнинг энг яхши мураббийи - Самвел Бабаян ("Пахтакор")

2014 йилнинг энг яхши футболчиси - Одил Аҳмедов ("Краснодар")



Нодирхўжа Юлдашев ва Хайрулла Холиқов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика