Latest news

14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  0 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  1 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  2 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  5 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  5 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  2 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  2

ЎФФга янги президент сайланди ФОТОМАҚОЛА News

ЎФФга янги президент сайланди ФОТОМАҚОЛА

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерацияси низомига мувофиқ ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унга кўра, ЎФФга Умиджон Аҳмаджонов янги президент этиб сайланди. Қуйида бугунги тадбирга бағишланган фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Тадбир Тошкентдаги "Radisson BLU" меҳмонхонасида бўлиб ўтди.


Ҳисобот-сайлов конференцияси бошланиши олдидан кўпчиликнинг кайфияти яхши.


ПФЛ директори Фарҳод Магомедов ва "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев.


"Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамовдан қувноқ кадр.


Тадбирда эътибор марказида бўлган инсонлар кириб келишмоқда.



Равшан Муқимов бўш қўлини кўтардими?


Юқоридаги саволнинг жавоби мана бу суратда. Тепадаги расмда шунчаки омадли кадр сабаб Муқимовнинг қўлида карточка борлиги деярли билинмаган, аслида эса "Локомотив" спорт директори ҳам бошқалар қатори карточка кўтарди.


ЎФФ ижроқўм аъзоси - Шодиев Бобур Қобулович.


ЎФФ янги президенти - Аҳмаджонов Умид Маҳаматжонович.


Суратда (чапдан ўнгга): Сардор Раҳматуллаев (ЎФФ Бош котиби), Ойбек Қосимов (МОҚ Бош котиби), Мираброр Усмонов (Сенатор), Рустам Қурбонов (Ўзбекистон Давлат Спорт қўмитаси раиси).


"championat.asia" ходимлари тадбирни воқеа жойидан онлайн тарзда ёритиб боришди.


Р.Бердиев: "Янги келадиган раҳбарият ҳар доим адолатли, самарали ва омадли ишлайди деган умиддаман".


"Бунёдкор" ва "Олмалиқ" бош мураббийлари Миржалол Қосимов ҳамда Виктор Кумиков.


Тадбирни ФИФА ва ОФК вакиллари ҳам кузатиб боришди.


ЎФФнинг собиқ ва янги президентлари.


Умиджон Аҳмаджонов ЎФФ янги президенти сифатида қисқа нутқ сўзлади.


Мираброр Усмонов эса футбол жамоатчилиги олдида сўнгги нутқини сўзлади.


М.Усмонов: "Мен ҳам биттаю битта армон билан кетаяпман. Шу Жаҳон чемпионатига чиқсак ҳам ёмон бўлмасди..."



ЎФФ янги президенти Умиджон Аҳмаджонов ЎФФ собиқ президенти Мираброр Усмоновга 12 йиллик фаолияти учун миннатдорчилик сифатида гул тақдим этмоқда.


Янги раҳбариятдан янгича услубдаги ва аниқ бир тизимга асосланган иш режаси асосида фаолият олиб боришларини кутиб қоламиз.


Бугунги тадбирдан тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>> ФОТОГАЛЕРЕЯ. ЎФФга янги президент сайланди


Толибжон Қосимов

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика