Latest news

11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  1 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  0 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   0 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  1 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  3 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  7 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  13 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3

ЎФФда фан-клублар аъзолари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди News

ЎФФда фан-клублар аъзолари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон Футбол Федерациясида Тошкент шаҳри жамоалари – “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” фан-клублари фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда футбол учрашувларида давомида мухлисларнинг ўзини тутиш маданияти, рақиб жамоа футболчилари ва мухлисларига ўзаро ҳурматда бўлиш, учрашув давомида қайд этилаётган натижадан қатъий назар футболчиларни ўйин охирига қадар қўллаб-қувватлаш, учрашувни бошқариб бораётган ҳакамлар шаънига нолойиқ гап-сўзларни йўллмаслик, стадионга кириш ва чиқиш давомида, учрашув пайтида тартибни сақлаш, тозалик ва озодаликка риоя қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, 4 декабрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финалидан ўрин олган “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳақиқий ўзбек футболи мухлисларининг маданиятини кўрсатиш кераклиги, стадионда ажойиб муҳит яратган ҳолда ўз севимли жамоа аъзоларини учрашув охирига қадар фаол равишда қўллаб-қувватлаш зарурлиги тилга олиб ўтилди.

Бундан ташқари, миллий чемпионат баҳслари давомида қайси жамоа мухлислари тартибсизликка йўл қўйиб, стадионда ўзларини нолойиқ тарзда тутадиган бўлишса, ўша жамоа Ўзбекистон Профессионал Футбол лигаси томонидан қатъий тарзда жазоланиши, кейинги учрашувларни мухлисларсиз ўтказиши, бу борада клубларга қўйиладиган жарималар миқдори оширилгани фан-клуб аъзоларига етказилди.

Қайд этиш керакки, бу каби фан-клуб аъзолари ўртасидаги йиғилишлар вилоятларда ҳам ўтказилиб, жойларда мухлислар билан  ҳам фаол тарзда иш олиб борилади.

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика