Latest news

14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  0 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  0 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  47 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  10 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  2

ЎФФ Халқ таълими вазирлиги билан меморандум имзолади News

ЎФФ Халқ таълими вазирлиги билан меморандум имзолади

Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолади.

Меморандум доирасида томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қиладилар:

-мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида улар ўртасида оммавий футбол мусобақалари, мини-футбол, қизлар ўртасида футбол ва бошқа турдаги мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш;

-хорижлик тажрибали мураббийлар ва техник директорлар кузатуви остида минтақаларда футболнинг ривожи учун танланган янги методика асосида болалар ва ўсмирларнинг таълим олишини такомиллаштириш;

-футбол жамоатчилиги иштирокида футбол фестиваллари ва бошқа байрам тадбирларини ўтказиш;

-республика, вилоят, туман (шаҳар) миқёсидаги мусобақалар, футбол фестиваллари, тренинглар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳамда унда малакали мутахассислар иштирокини таъминлаш.

Шунингдек, ўзаро келишувга кўра футболга оид методик ўқув-қўлланмалар яратилиши ҳамда уларнинг тасдиқланишида Халқ таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган малакали мутахассислар жалб этиб борилади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, жорий йилда бутун республика бўйлаб болалар ва ўсмирлар ўртасида 1000га яқин мусобақа ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бу мусобақаларга Халқ таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаол жалб қилинади.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика