Latest news

08:24Гарначо МЮ раҳбариятига ультиматум қўйди  2 08:01Пролига. Бугун Қорақалпоғистон дербиси бор  1 07:27Суперлига. Бугун учта учрашув бор  0 07:15Суперлига. "Нефтчи" бир киши кам бўлиб, "Насаф" устидан ғалаба қозонди. "Динамо" эса "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  2 01:58"Ман Сити" Макатини 20+ млн фунтга сотиши мумкин. "Ноттингем" билан келишув сўнгги босқичда  0 01:32"Эвертон" Грилишни ижарадан кейин 50 млн фунтга сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади  0 01:01"Ман Сити" Савионинг кетиши фонида Симонснинг агенти билан алоқада бўлиб турибди. "Челси" ҳам "Лейпциг" хавбеки бўйича музокаралар олиб бормоқда  1 00:49"Тракторсози" — Эрон Суперкубоги соҳиби! Ҳамробеков жамоаси соврин учун курашда Машариповсиз ўйнаган "Истиқлол"ни таслим этди  2 00:44Вадим Абрамов: "Футболни тўғри ўйнаш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади"  12 00:34Камолиддин Тожиев: "Барча ўйинларда охиригача курашяпмиз"  6 00:31"Комо" ПСЖ футболчисига қизиқмоқда  0 23:54Виталий Левченко: "Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз"  7 23:15Рўзиқул Бердиев: "Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади"  16 23:05"Ливерпуль" "Брентфорд" етакчисига даъвогар  0 22:27"Атлетико" 22+4 млн евро эвазига италиялик футболчини харид қилди  0

ЎФФ вилоятларда U-10/18 терма жамоаларини шакллантиради News

ЎФФ вилоятларда U-10/18 терма жамоаларини шакллантиради

Ёшлар футболига бўлган эътиборни кескин суръатда ошириш мақсадида ЎФФ Ўзбекистон ҳудудидаги барча вилоятларга бўлган эътиборни оширади.

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов ташаббуси билан ташкилотда "ЎФФ болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси" янгидан тузилди. Болалар спортида фаолият олиб бораётган Маъмур Саидқосимов мазкур бошқармага раҳбар этиб тайинланди. Айни пайтда бошқарма томонидан вилоят футбол федерацияларига 2018 йилда барча вилоятларда U-10, U-14, U-16, U-18 терма жамоаларини шакллантириш ҳақида кўрсатма юборилган. Унга кўра, энди ҳар бир вилоятда барча ёш тоифасидаги терма жамоалар шакллантирилади. Натижада ЎФФ барча ёшдаги терма жамоалар футболчиларини кўп йиллар давомида кузатиб бориш имконига эга бўлади. 

Шунингдек, вилоят футбол федерациялари энди ҳудудий лигаларни йўлга қўйган ҳолда олий лига ва биринчи лига жамоаларининг футбол мактаби тарбияланувчилари учун мусобақани йўлга қўйишлари лозим бўлади. ОФК талабига кўра, 18 ёшдаги Республика чемпионати 5та ҳудудда, 14 ва 16 ёшли футболчилар 7та ҳудудга бўлинган ҳолда ўзаро баҳс олиб борадилар. 10 ёшли футболчилар эса шаҳар фестивалларида қатнашиб туришлари кифоя. Энди олий ва биринчи лигадаги ҳар бир жамоанинг болалар футболида ўз тарбияланувчилари бўлиши шарт сифатида белгилаб қўйилади. 

Режага кўра, ҳар бир вилоятнинг 10-18 ёшли футболчиларидан иборат терма жамоалари шаклланади. Бу эса ўсмирлар терма жамоасининг бош мураббийи сараланган футболчилар ичидан, яхшиларни элаклаб олиш имконини беради.

19 ёшдан ошган аксарият футболчилар учун энди ёшлар лигасига кенг йўл очилади. Шунингдек, биринчилардан бўлиб Тошкент шаҳрида 2018 йилдан эътиборан U-17 ва U-19 чемпионатлари старт олад. Шу кунгача болалар чемпионатидан иккинчи лига ўртасидаги тафовут пайдо бўлгани учун кўплаб истеъдод эгалари ўз фаолиятларини эрта якунлаб бораётган эдилар. Шунингдек, ЎФФнинг махсус дастури асосида ёшни кичрайтиришга қарши жиддий кураш олиб борилади.


Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика