Latest news

17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  0 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  2 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  25 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3

ЎФФ томонидан ўтказилаётган “Келажак умидлари” тадбири давом этмоқда News

ЎФФ томонидан ўтказилаётган “Келажак умидлари” тадбири давом этмоқда

Tags :  ЎФФ
Мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, жойларда болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманда жойлашган мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ҳамда имконияти чекланган болалар билан ишлаш интернатларидаги тарбияланувчиларни янги йил билан табриклаш ва уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаларини топшириш мақсадида, жорий йилнинг 25 декабридан бошлаб “Келажак умидлари” тадбири бошлангани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Мазкур тадбирда мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари ҳамда мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида футбол ва турли спорт мусобақалари ўтказиляпти. Келажагимиз умидлари бўлган болаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида тўплар ва спорт формалари, шунингдек, Фахрий ёрлиқлар топширилмоқда.

Бугун бундай тадбирлар Тошкент шаҳридаги қуйидаги мактабгача таълим муассасаларида ўтказилмоқда:

Яккасарой туманидаги 249 ва 300-МТМ;
Шайхонтоҳур туманидаги 171, 197 ва 588-МТМ;
Яшнабод туманидаги 149, 557 ва 558-МТМ
Юнусобод туманидаги 301, 307, 206 ва 191-МТМ
Сергели туманидаги 566 ва 599- МТМ

Пешиндан кейин туманлардаги мактабларда ҳам бундай тадбирлар давом эттирилади. Тадбирда Ўзбекистон футбол федерацияси масъуллари, "Локомотив", "Пахтакор", "Бунёдкор" клубларининг таниқли футболчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Бу лойиҳа йил давомида бутун республика бўйлаб давом этади. Республикамиздаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёш болакайлар мунтазам равишда мана шундай мусобақаларга жалб қилиниб, рағбатлантирилиб борилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика