Latest news

19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  4 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  4 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  33 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11

ЎФФ томонидан болалар ўртасида “Келажак умидлари” тадбири ўтказилмоқда News

ЎФФ томонидан болалар ўртасида “Келажак умидлари” тадбири ўтказилмоқда

Мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, жойларда болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманда жойлашган мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ҳамда имконияти чекланган болалар билан ишлаш интернатларидаги тарбияланувчиларни янги йил билан табриклаш ва уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан совғалар топшириш мақсадида,   жорий йилнинг 25 декабридан бошлаб “Келажак умидлари” тадбири ўтказилади. Бундай тадбирлар 27 декабрга қадар давом этади.


Бугундан бошланган мазкур тадбирда мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари ҳамда мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида футбол ва турли спорт мусобақалари ўтказиляпти. Тадбир якунида келажагимиз умидлари бўлган болаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида тўплар ва спорт формалари, шунингдек, Фахрий ёрлиқлар топширилмоқда. Тадбирда Ўзбекистон футбол федерацияси масъуллари, таниқли футболчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.


Бу лойиҳа йил давомида бутун республика бўйлаб давом этади. Республикамиздаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёш болакайлар мунтазам равишда мана шундай мусобақаларга жалб қилиниб, рағбатлантирилиб борилади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика