Latest news

16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  0 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  0 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  7 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  18 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  7 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  3 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3

ЎФФ Терма жамоалар марказида селекционерлар йиғилиши бўлиб ўтди News

ЎФФ Терма жамоалар марказида селекционерлар йиғилиши бўлиб ўтди

20 август куни ЎФФ Терма жамоалар марказида минтақавий селекционерларнинг йиғилиши бўлиб ўтди.
20 август куни Терма жамоалар марказида минтақавий селекционерларининг навббатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда республиканинг барча вилоятларидан ташриф буюрган селекционер мураббийлар ва минтақа координаторлари иштирок этди. Йиғилишда, минтақаларда олиб борилаётган селекция ишлари ҳамда миллий терма жамоаларга иқтидорли футболчиларни тайёрлаб беришда олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда сўзга чиққан Терма жамоалар техник директори, профессор Рустак Акрамов бевосита минтақаларга бириктирилган селекционерларнинг фаолияти ҳақида ҳақида тўхталиб ўтди ва иқтидорли футболчиларнинг ўсмирлар терма жамоаларига жалб этилишида айнан селекицонер мураббийларнинг ҳиссаси катта эканлигини таъкидлади

«Иқтидорли футболчиларнинг ўсмирлар терма жамоаларига жалб этилишида жойларда фаолият олиб бораётган селекционерларнинг ўрни катта. Ўз навбатида селекционер мураббийлар ҳам терма жамоа мураббийлари билан муносабатларни яхши йўлга қўйиши ва иқтидорли футболчиларни миллий терма жамоа кўрикларига ўз ватқида ташриф буюришига ёрдам беришлари зарур. Терма жамоалар маркази бу борада минтақлардаги селекционерларга барча шароитларни яратиб беришга тайёр», - дейди Акрамов.

Маълумот ўрнида, 24-25 июнь кунлари Тошкент шаҳрида 1998-99 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида республика минтақавий турнири ўтказилган эди. Унда республикамизнинг барча вилоят терма жамоалари иштирок этишди. Ушбу турнирда муваффақиятли қатнашган ва ўзларини кўрсата олган бир қатор иқтидорли футболчилар 1998 йилгача туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоаси кўригида бўлишди. Улардан 5 нафари эса, айни дамда Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси таркибига жалб этилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика