Latest news

21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  0 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:15Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" (матнли трансляция)  1 21:10Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро" 1:0 (матнли трансляция)  4 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  0 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   14 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  7 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  3 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2

ЎФФ Терма жамоалар марказида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди News

ЎФФ Терма жамоалар марказида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди

18 апрель куни ЎФФ Терма жамоалар марказида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.
ЎФФ Терма жамоалар маркази барча бўлими бошлиқлари ва миллий терма жамоалар мураббийлари иштирок этган йиғилишда 2014 йилги мусобақаларда иштирок этадиган терма жамоалар олдига қўйилган вазифалар муҳокама қилинди.

Жумладан, барча ёшдаги терма жамоаларнинг муҳим мусобақаларга етарлича тайёргарлик кўришлари учун барча етарли шарт-шароитлар яратилиши, йиғинлар ташкил этилиши ва муҳим мусобақалар олдидан кўпроқ ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш борасида режа ишлаб чиқилди. Унга кўра, ЎФФ Терма жамолар маркази халқаро бўлими, терма жамоаларимизнинг мусобақалардаги рақибларини ўрганиш, терма жамоалар учун ўртоқлик учрашувларига рақиб топиш ва улар билан музокаралар ўтказиш ҳақида кўрсатма олдилар.

Йиғилишда шунингдек, республиканинг барча минтақаларида фаолият олиб борадиган барча селекционер мураббийлар ҳам, терма жамоалар учун муносиб номзодларни кузатиши учун режа алоҳида ишлаб чиқилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси сентябрь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати (U-16) финал босқичид иштирок этса, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси ўз тоифасида шу йилнинг октябрь ойида Мьянмада ўтказиладиган Осиё Чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Сентябрь ойида шунингдек, Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида Осиё Ўйинлари ўтказилади. Мазкур мусобақада 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика