Latest news

00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  0 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  17 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  64 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3

ЎФФ президенти ёшини ўзгартирган 5 нафар футболчини умрбод футболдан четлатди News

ЎФФ президенти ёшини ўзгартирган 5 нафар футболчини умрбод футболдан четлатди

Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан футболимизда шаффофликни таъминлаш, ноҳақликларни олдини олиш ва ғирромликларга барҳам бериш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, футболчиларнинг ёшини кичрайтириб кўрсатиш, ҳужжатларни қалбакилаштиришга қарши курашиш, бу иллатларнинг илдизига болта уриш мақсадида, мавжуд маълумотлар мунтазам равишда ўрганилиб, таҳлил қилиб борилмоқда.

Таҳлил асносида бир қатор ноқонуний ҳолатлар юзага чиқди.

Жумладан, 2008 йил U-16 ва 2011 йил U-19 Осиё чемпионатларида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қатнашган Абдумутал Абдуллаев ўз туғилган санасини 19 сентябрь 1992 йил сифатида кўрсатган. Аслида эса бу футболчининг исми-шарифи туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси бўйича Нодир Тешабаев бўлиб, 1989 йил 4 октябрь куни туғилган. Айни пайтда бу футболчи ҳеч қайси жамоа таркибида тўп сурмаяпти.

2010 йил Тошкентда ўтган U-16 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида тўп сурган Муҳаммаджон Абдуллаев ўз туғилган йилини 1994 йил сифатида кўрсатган. Бу футболчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида таваллуд куни сифатида 23 ноябрь 1991 йил кўрсатилган. Муҳаммаджон Абдуллаев 2013 йили ўз исмини Муҳаммаджон Расуловга ўзгартириб, Биринчи лигадаги “Хотира-79” жамоасида тўп суриб келган.

2012 йил U-16 Осиё чемпионатида ҳамда 2013 йил БААда ўтган U-17 ЖЧда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қатнашган Улуғбек Давлятов туғилган йилини 1996 йил сифатида кўрсатган. Аслида эса туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси бўйича унинг исми Нуриддин Ҳасанов бўлиб, 1994 йил 20 июль куни таваллуд топган. Бу футболчи шу пайтга қадар “Сурхон” жамоасида тўп суриб келган.


2012 йил U-16 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида тўп сурган Зокир Аҳмадалиев ўз туғилган йилини 1996 йил сифатида кўрсатган. Аслида эса туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси бўйича бу футболчининг исми Дилшод Аҳмадалиев бўлиб, 1994 йил 2 ноябрь куни таваллуд топган. Бу футболчи “Бунёдкор” жамоасида тўп суриб келган.

Ҳасанов Бурҳон “Бухоро” клуби ёшлар жамоаси футболчиси. 2000 йил туғилган деб кўрсатилган. Аслида эса 1998 йил таваллуд топган.

Юқорида номлари тилга олинган футболчилар Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов томонидан бир умрга футболдан четлатилди.



"Ўзбекистон футбол федерацияси доимий равишда футболдаги ғирромликлар, ёш кичрайтиришлар ва ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолатларга қарши кураш олиб боради. Ўзбек футболидаги ҳар бир футболчини шахсан ўзим текшираман. Агар қонунбузарликлар аниқланса, қатъий равишда жазоланади. Ғирром футбол бизга керакмас.

Ўз ёшини кичрайтириб, чет элда тўп суриб юрган футболчилар ҳақида ҳам менда барча маълумот бор. Тез орада улар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар эълон қилинади ва тегишли чоралар кўрилади.

Шунингдек, футболчиларни чет давлатларга сотиш бўйича қоидабузарликка йўл қўйган, катта пул ишлаш мақсадида, футболчини ғирромликка қўл уришга мажбур қилган футбол агентлари ҳақида маълумотлар тўпланган. Бу маълумотлар ҳам тез орада федерация расмий сайтида эълон қилинади ва уларга тегишли жазолар тайинланади", - дейди ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов.

Rating: +121   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика