Latest news

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  19 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  78 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

ЎФФ президенти Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига ташаккурнома йўллади News

ЎФФ президенти Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига ташаккурнома йўллади

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бугун Осиё чемпионати чорак финалидан ўрин олган Японияга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига мурожаат қилиб, уларни ғалабага ундаган эди.

Футболчиларимиз ҳам бу мурожаатдан руҳланиб, бугун ажойиб ўйин намойиш қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Умид Аҳмаджонов ўйиндан кейин футболчиларга ўз ташаккурини изҳор қилди:

"Ҳурматли футболчи ва мураббийлар!

Бугунги ажойиб ўйин, чиройли ғалаба ва Осиё чемпионати ярим финалига йўл олганингиз билан барчангизни табриклайман! Раҳмат Сизларга! Ўйиндан аввал Сизларга юборган мурожаатимдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, бугун майдонда жонингизни бериб ҳаракат қилдингиз. Кечаги фожеадан қалби ғамга тўлган юртошларимизга оз бўлса-да, қувонч бахш этишга муваффақ бўлдингиз. Албатта, Қозоғистонда ватандошларимиз билан рўй берган фожеанинг аламини ҳеч нарса боса олмайди. Биз ҳамиша ўтганларнинг ортидан хайрли дуолар қиламиз.

Лекин бугунги ўйинингиз билан Сиз нафақат юртдошларимизга қувонч улашдингиз, балки Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қила олдингиз. Япониядек футболи ривожланган мамлакат ўйинчиларидан ўзбекистонлик футболчилар ҳеч бир жабҳада асло кам эмасликларини намойиш қилиб бердингиз. Бунинг учун Сизларга миннатдорчилик билдираман.

Энди олдинда Сизларни Осиё чемпионати ярим финал баҳси кутиб турибди. Ушбу масъулиятли ўйинда ҳам юракдаги ўт билан астойидил ҳаракат қилиб, ғалаба қозонишингизни тилаб қоламан. Ўзбекистон ҳеч кимдан кам эмаслигини бутун дунёга кўрсатиб қўйинг! Финал сари олға!

Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти".

Rating: +176   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика