Latest news

20:44Неймар ва "Ал Ҳилол" шартномани бекор қилишни хоҳлаяпти, аммо бразилиялик 65 млн. доллардан воз кечмоқчи эмас  2 19:59Карло Анчелотти мавсум охирида кетади  7 19:33Эшитдик-да! Суперлиганинг 16-жамоаси аниқ бўлди   27 19:19"Сурхон" ўртоқлик ўйинида "Железничар" билан муроса кўчасини танлади  0 18:59Эрон чемпионати. "Истиқлол" ўз майдонида аутсайдер "Шамс Азар Қазвин"га имкониятни бой берди, Машарипов жароҳат олди  5 18:27"Қўқон-1912" навбатдаги йиғин учун Тожикистонга етиб борди  1 18:05"Наполи" "Ювентус" сардорини ўз сафига қўшиб олади  0 17:28Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Хоразм" нурсиз дурангга имзо чекди  2 16:53"Астон Вилла" ҳимоячиси "Фенербахче"га йўл олади  1 16:25Маъносиз йиғин  30 16:00Дортмунднинг "Боруссия" вингери инглиз грандлари нигоҳида  1 15:34"Зенит" Бразилия термаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олади  2 15:15Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритган учрашув галереяси   0 14:29ПСЖ Доннаруммага ўринбосар топди  4 14:12Эшитдик-да! Сречко Катанец қандай касаллиги маълум  79

ЎФФ Президенти Мираброр Усмоновнинг Янги йил табриги News

ЎФФ Президенти Мираброр Усмоновнинг Янги йил табриги

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва шахсан ўз номимдан спортдаги барча ишчи ва мутахассислар, спортчилар, мураббийлар, фахрийлар ва футбол ишқибозларини кириб келаётган Янги 2015 йил билан табриклайман.

Тугаб бораётган йил футболимизда эсда қоларли даврлардан бири бўлди. Зеро, айнан шу вақт мобайнида Бухоро, Жиззах, Фарғона ва Наманганда жами 5 та янги футбол стадионининг қурилиш ва реконструкция ишлари якунига етказиди. Шу тариқа, Ўзбекистонда футбол инфратузилмасини янада ривожлантириш дастури доирасида мамлакат бўйлаб қурилиши ҳамда қайта таъмирланиши керак бўлган 10 та стадионнинг барчаси тайёр бўлди.

Ўтиб бораётган «Соғлом бола» йилида мамлакатнинг турли чеккаларида болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш ривожлантириш мақсадида юзлаб янги футбол майдончалари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Аҳолининг, айниқса, ёшларнинг спортдаги, шу жумладан футболдаги фаоллиги янада ошди. Бўш вақтида дўстлари ва танишлари билан футбол ўйнайдиганлар янада кўпайди.

Тугаб бораётган йил, шунингдек, халқаро майдонларда ҳам терма жамоаларимиз учун салмоқли йил бўлди. Вьетнамда бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалларини қўлга киритди. 19 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Мьянмадаги Осиё чемпионатининг ярим финалига чиқиб, 2015 йилда Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

2014 йилда Ўзбекистон футболи тарихига алоҳида битиклар билан кирадиган бўлди. 16 ва 19 ёшгача бўлган қизлардан иборат Ўзбекистон аёллар терма жамоалари мамлакатимиз футболи тарихида биринчи марта ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал қисмига йўл олди.

2014 йил Ўзбекистонда жисмония тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш йўлида амалга оширилган катта ишлар муваффақият гарови эканлигини яна бир бора кўрсатиб берди. Кириб келаётган 2015 йил эса бизга янги футбол байрамларини тайёрлаб турибди. Улардан бири 9 январда Мельбурнда бошланадиган Осиё Кубоги, май-июнь ойларида Янги Зеландияда ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, футзал бўйича Осиё чемпионати, қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатлари ана шулар жумласидандир. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистонлик футболчиларга ушбу мусобақаларда маҳорат ва иқтидорлари, ғалабага бўлган хоҳиш ва истакларини намойиш этишларини, мураббийлар эса ўз тарбияланувчиларини мусобақага энг яхши спорт формасида олиб боришларини тилайман.

2015 йилда биз ФИФА, ОФК ва ЎФФ тақвимига киритилган йирик мусобақаларга тайёргарлик кўрамиз. Футбол инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилиши керак бўлган ишларимизни давом эттирамиз ва мен аминманки, бу ишлар муштараклик билан, биргаликда ва ҳамжиҳатликда амалга оширилганлиги учун ҳам яхши самара беради. Бизнинг Ўзбекистон эса яна бир бора баркамол авлодни тарбиялаётган ҳақиқий спорт мамлакати эканлигини намойиш этади.

Азиз дўстлар! Жисмоний тарбия ва спорт кириб келаётган янги йилда ҳам ҳаётингизнинг ажралмас қисми бўлиб қолишини тилайман. Футбол ўйнанг, футболни севинг ва бизнинг футболчиларимизни қўллаб-қувватланг. Барчангизга орзуларингиз рўёбини, ижодий ва касбий ишларингизда омад ва муваффақиятлар эришишингизни, шунингдек, соғлик-саломатлик, оилавий фаровонлик ва бахт тилайман.

Мираброр Усмонов
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика