Latest news

21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  46 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  11 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  37

ЎФФ президенти Жиззахдан сўнг Фарғонага боради News

ЎФФ президенти Жиззахдан сўнг Фарғонага боради

Хабарингиз бор, 5 январь куни ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Жиззах шаҳрига ташриф буюрди ва махсус ишчи гуруҳ ҳамроҳлигида Жиззах вилояти Футбол федерациясидаги умумий ҳолат билан танишди.

Шундан сўнг, ушбу ташриф якунига кўра, тегишли хулосалар қилинди.

Маълумки, янги мавсумдан бошлаб миллий чемпионатимизда иштирок этадиган футбол клубларининг профессионаллик даражасини ошириш учун клублар олдига жиддий талаблар қўйилмоқда.  Ушбу талабларни бажариш учун 1 февралга қадар муҳлат берилган бўлиб, талабларни бажармаган клублар миллий чемпионатда иштирок эта олмайди. ЎФФ томонидан вилоятлардаги ҳолат доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.

Бу ишларнинг мантиқий давоми сифатида ЎФФ махсус делегация томонидан яна бир ташриф амалга оширилади.  12 январь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов махсус ишчи гуруҳ билан биргаликда, Фарғона вилояти Футбол федерациясидаги умумий ҳолатни ўрганиш учун Фарғона шаҳрига ташриф буюради.

Ташриф мобайнида делегация Фарғона вилояти Футбол федерация томонидан қилинаётган ишлар билан танишади. ЎФФ томонидан Фарғона вилояти ФФда фаолият олиб бораётган кадрлар иши кўриб чиқилади.


Шунингдек, ташриф чоғида мамлакатимиз клублари қошидаги академиялардаги болалар ва ўсмирлар билан шуғулланиш учун йўналишга хорижлик мураббийларни жалб қилиш масаласи яна бир бор кўтарилади.

Таъкидлаш керак, ташриф давомида “Нефтчи” пфк ўқув-йиғин базаси ҳамда клуб академияси фаолиятини билан танишилади. Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” футбол клуби стадионига ташриф буюрилади. Шаҳардаги Олимпия заҳиралари коллежи фаолияти билан яқиндан танишилади. Бундан ташқари, Қувасой шаҳридаги “Цементчи” пфк ўқув-йиғин базасига ташриф амалга оширилади.

Вилоятга ташриф давомида Фарғона вилояти Футбол федерацияси матбуот хизмати ишини йўлга қўйиш ва мухлислар билан ишлаш бўйича янги лойиҳаларни кўриб чиқиш каби бир қатор масалалар ҳам муҳокама этилади.

Фарғона вилоятидаги умумий аҳвол ўрганилгач тегишли хулосалар қилинади. Таъкидлаш керак, Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти томонидан бундай ташрифлар барча вилоятлар бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика