Latest news

12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  7 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  12 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  6 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  19 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7

ЎФФ президенти Аббосбек Махсталиевни табриклади News

ЎФФ президенти Аббосбек Махсталиевни табриклади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов «Пахтакор» футбол клуби аъзоси Аббосбек Махсталиевни давлатимизнинг юксак мукофоти – «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирлангани муносабати билан табриклади.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 3 декабрдаги «Юқори натижаларга эришган бир гуруҳ иқтидорли ёшларни мукофотлаш тўғрисида»га Фармонига асосан, Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби аъзоси ва Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи Аббосбек Махсталиев «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланди.

«Аббосбек Махсталиевни Давлатимиз Раҳбари томонидан тақдим этилган ушбу юксак унвон билан ўз номимдан, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва бутун Ўзбекистон футбол жамоатчилиги номидан қутлар эканман, ёш футболчи ушбу мукофотни кейинги муваффақиятли ўйинлар учун бир рағбат, ўз устида янада қаттиқроқ ишлаш учун омил, янги ғалабалар учун иштиёқ сифатида қабул қилишини истардим», - дейилади ЎФФ президенти табригида.

Фармон қайд этилганидек, Аббосбек Махсталиев Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қўшган салмоқли ҳиссаси, профессионал маҳорати ва ёрқин истеъдоди билан спорт соҳасида юқори натижаларга эришгани учун юксак фахрий унвон билан тақдирланди.

«Ишонаманки, Аббосбек Махсталиев ўзига билдирилган юксак ишончни оқлаб, Ўзбекистон футболи тарихидаги энг яхши футболчилардан бири бўлиб қолиш учун тинмай ҳаракат қилади», - дейилади ЎФФ президенти табригида.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика