Latest news

22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  56 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  8 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  5 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  6 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  3

ЎФФ Ойбек Қиличевни 1 йилга футболдан четлатди News

ЎФФ Ойбек Қиличевни 1 йилга футболдан четлатди

"Навбаҳор" клуби ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев энди бир йил футбол ўйнамайди.

Ўзбекистон чемпионатининг 25-тури доирасида “Қўқон-1912” (Қўқон) – “Навбаҳор-Лочинлар” (Наманган) ўйинида “Навбаҳор-Лочинлар” футболчиси Ойбек Қиличевнинг рақиб футболчисига нисбатан тажовузкор ҳатти-ҳаракатлари Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Интизом қўмитаси ҳамда Ижроия Қўмитаси Бюроси томонидан ўрганиб чиқилди.  Йиғилишларда Ойбек Қиличев ЎФФ Интизом қўмитаси томонидан 2017 йил 12 апрелидаги 2-сонли ва 24 майидаги 5-сонли қарорларига кўра, унга нисбатан қўлланилган интизомий чоралар ва тайинланган жарималардан тўғри хулоса чиқарилмагани таъкидланди.

Юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси Бюроси ўз қарорига мувофиқ Ойбек Қиличевга 10 миллион сўм жарима тайинлаб, уни 1 йил муддатга футболчилик фаолиятидан четлатди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси Бюросининг қарори матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.


Rating: +76   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика