Latest news

11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  8 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  3 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  11 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  9 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  11 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  11 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  3 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  6 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  2 00:40Суперлига. Абрамов бошчилигидаги "Динамо" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дербида "Нефтчи"га мағлуб бўлди  1 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  13

ЎФФ ҳакамлар ва инспекторлар департаменти ўқув-текширув семинар ташкил этди News

ЎФФ ҳакамлар ва инспекторлар департаменти ўқув-текширув семинар ташкил этди

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислар залида ЎФФ ҳакамлар ва инспекторлар департаменти Олий ва 1-лига ҳакамлари учун ўқув-текширув семинар ташкил этди.

Семинарда хорижда хизмат сафарида  бўлган реферилардан бошқа барча ҳакам ва инспекторлар иштирок этди.

Ўқув-семинари Олий ва 1-лига доирасидаги мавсум аввалида бўлиб ўтган ўйинларда ҳакамларнинг ҳаракати, йўл қўйган хато ва камчиликларига бағишланган тақдимотлар билан бошланди. Ҳакам ва инспекторлар семинар давомида Ўзбекистон футбол мавсумининг ўйинларини видеоматериаллар асосида таҳлил қилдилар.

ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев видеоклиплар асосида ҳакамларнинг хатоларини таҳлил қилиб берди ҳамда ҳар бир вазият борасида ҳакамлар берган саволларга ҳам жавоб бериб ўтди.

ФИФА рефериси Владислав Цейтлин видеоклиплар асосида ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишдаги хатолар ҳақида тўхталиб, турли ўйинлардаги оффсайд ҳолатларини таҳлил қилиб берди. Ушбу мавзуни давом эттирган ЎФФ инструктори Александр Попов офсайдни қайд этишда ён қанот ҳакамлари йўл қўйган хатолар ҳақида таҳлилий чиқиш қилди. Попов, шунингдек, тўпни қўл билан ўйнаш билан боғлик муаммоли вазиятларни ҳам таҳлил қилиб берди.

ПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов ўз нутқида ҳакамлар ва инспекторларга нисбатан ўйинлар жавомида ноцензур сўзлар билан ҳақорат қиладиган мураббийларга қаттиқ туриш кераклигини тайнилади. 

Семинар ҳамон давом этмоқда. У бугун кун бўйи давом этади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика