Latest news

11:35"Ливерпуль" собиқ дарвозабони "Шальке"га ўтиши мумкин  0 11:13Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Сурия ва Қатарга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум  4 10:52Мирзад Механович: «Андижон» мухлисларига ёқадиган ўйинлар намойиш этамиз»  3 10:21«Ман Сити» яна бир йирик трансферни амалга оширишга яқин  5 09:53"Насаф" Камерун терма жамоасининг собиқ аъзоси билан шартнома тузишга яқин  16 09:20«Бухоро»дан трансфер тақиқи олиб ташланди. Яна бешта клубда тақиқ бор  4 08:44Терма жамоамиз аъзоси фаолиятини «Бунёдкор»да давом эттиради  4 08:16«Бухоро» Хўжандга жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  5 07:39Ҳусанов «Манчестер Сити» билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  39 02:47Йўқ, бу амалга ошмади: ота-ўғил Янглар бир-бирига қарши ўйнамади  1 01:58Испания Суперкубоги финалида "Эл Класико" кўрамиз!  20 01:52Эксклюзив: "Манчестер Сити" "Ланс"га расмий таклиф билан чиқди, Ҳусановнинг нархи янада ошди  50 01:26Неймар "Ал Ҳилол"га қимматга тушди  9 01:00Расман: Амад Диалло шартномани узайтирди  3 00:35Улар яна бирга бўлишади: Каземиро Саудия томон йўл олмоқда  4

"ЎФАнинг бугунги баёноти бўйича айрим саволлар бор" News

"ЎФАнинг бугунги баёноти бўйича айрим саволлар бор"

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевда ЎФА бугун берган баёноти бўйича бир қатор саволлар пайдо бўлди.

Биринчидан, агар ҳакамларнинг коррупцион ҳолатларга аралашгани рост бўлса, унда уларга нисбатан жиноий иш очилдими?

Бу ҳақда ЎФА тегишли тергов органларини огоҳлантирдими?

Ахир коррупция кичкина жиноят эмас, “биз ўзимиз қулоғини тортиб қўямиз” дейдиган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу бўйича бирор баёнот берадими?

Иккинчидан, агар ўша ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қиладиган қарорлар чиқариш учун келишгани исботланган бўлса, унда ўша ҳакам билан келишиб, “соққасини берган” футбол клуби масъулларига жавобгарлик йўқми?

Ўша ўйин натижалари бекор қилиниб, ҳакамни ўзига оғдирган жамоага мағлубият ёзилмайдими?

Келишилган ўйинлар натижаси бекор қилиниши ортидан турнир жадвалларига ўзгариш киритилмайдими?

Худди Италиядаги каби келишилган ўйинларга аралашган футбол жамоаларининг ўзи жазоланмайдими? 2006/2007 йилги мавсумда Италия футболининг энг йирик вакилларидан бири бўлган “Ювентус” жамоаси келишилган ўйинларга аралашгани учун “Б” серияга тушириб юборилган эди. Биздачи? Бизда кучимиз фақат ҳакамларга етадию, клубларга келганда жазолашнинг ўзбекона методи бўладими?

Ёки ҳакамнинг пора олгани аниғу, лекин кимдан олганини аниқлаб бўлмай қолдими?

Шу саволларга кимдир жавоб берса, хурсанд бўлардик, - деб ёзади Хушундбек Худойбердиев телеграмдаги ўз каналида

Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика