Latest news

22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  70 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  13 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8

ЎФAда “Спорт кунлари” мусобақаси старт олди News

ЎФAда “Спорт кунлари” мусобақаси старт олди

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол ассоциациялари ходимлари ўртасида дўстона муҳитни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Спорт кунлари” мусобақаси ўтказилмоқда.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳудудида спортнинг стол тенниси ва бадминтон турлари бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. Қуйида дастлабки кунги натижалар билан танишишингиз мумкин.

Стол тенниси (эркаклар)

1-ўрин: Ш.Aширов (Терма жамоалар бўлими мутахассиси)

2-ўрин: Р.Мавлянов (ЎзПФЛ мутахассиси)

3-ўрин: М.Султонов (Болалар, ўсмирлар ва оммавий футболни ривожлантириш бўлими мутахассиси)

Бадминтон (аёллар)

1-ўрин: Й.Панина (Мусобақаларни ўтказиш бўлими мутахассиси)

2-ўрин: Н.Жалолова (ЎзПФЛ мутахассиси)

3-ўрин: A.Татлимуратова (Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси)

Эртага Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда ҳудудий футбол ассоциациялари ходимларидан иборат футбол жамоалари ўртасидаги чемпионатнинг гуруҳ босқичи учрашувлари бўлиб ўтади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика