Latest news

08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  2 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  3 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  43 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  14 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  2 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7

ЎФАда ОФК мутахассислари томонидан маркетинг бўйича семинар ўтказилди News

ЎФАда ОФК мутахассислари томонидан маркетинг бўйича семинар ўтказилди

Tags :  ЎФАОФК
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Осиё футбол конфедерациясидан ташриф буюрган мутахассислар иштирокида маркетинг бўйича семинар ўтказилди.

Семинарни ОФКнинг Лигаларни ривожлантириш қўмитасининг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича офицери Йогеш Десаи ва ОФКнинг стратегик режалаштириш ва маркетинг соҳаси бўйича консультанти Эльнур Мамедов олиб боришди.

Ушбу семинарда Суперлигада иштирок этувчи клубларнинг маркетинг бўйича мутахассислари иштирок этишди.

Семинар давомида клубларда маркетинг бўйича олиб бориладиган чора-тадбирлар, мухлисларни стадионларга жалб қилиш, ҳомийлар билан ишлаш, бунинг учун аҳамият қаратиш керак бўлган жиҳатлар ҳақида сўз юритилди.

Жумладан, Эльнур Мамедов ўтган йили ЎФА билан ҳамкорликда футбол клублари вакиллари ва юртимизда фаолият юритаётган йирик компаниялар, бизнес вакиллари иштирокида ўтказилган семинарнинг хулосалари билан йиғилганларни таништирди.

Клубларда маркетинг соҳасини ривожлантиришда телетрансляцияларнинг аҳамияти ҳам катта экани, бу борада ПФЛ ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилаётган таҳсинга сазовор экани қайд этилди.

Семинар давомида йиғилганлар ОФК мутахассисларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва тегишли жавоблар олишди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика