Latest news

23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  3 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  2 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  19 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

ЎФАда болалар футболини ривожлантириш бўйича янги бошқарма иш бошлайди News

ЎФАда болалар футболини ривожлантириш бўйича янги бошқарма иш бошлайди

Футболни ривожлантириш бошқармаси Ўзбекистон Республикасидаги барча ҳудудларни қамраб олади ва футболдаги энг муҳим бўғин болалар футболи билан шуғулланади.

Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди.

Умид Аҳмаджоновнинг топшириғи билан тузилган янги тизим асосида ишлайдиган бошқарма қуйидаги асосий ишлар билан шуғулланади:

- Болалар футболида ёши кичрайтирилган футболчиларга қарши курашиш.
- Маълумотлар базасини шакллантириб бориш (статистика).
- Ўсмирлар терма жамоаси мураббийлари селекция ишларини олиб боришлари учун мусобақалар ташкил этиш.
- Мактабгача таълим, мактаб, маҳаллаларда футболни оммавийлаштириш ва улар ўртасида мусобақалар уюштириш.

Юқоридаги асосий ишлардан ташқари, бошқарма барча вилоятларда худди пойтахтдагидек юқори сифатда мусобақаларни ташкил этиш билан шуғулланади.

Мазкур бошқарма бўйича янги ишчи гуруҳ шакллантириляпти ва у ерда жам бўладиган ходимлар гуруҳи апрель ойининг учинчи декадасида барча вилоятларда бўлиб, май ойининг биринчи ўн кунлигида ҳудудлар географиясидан келиб чиққан ҳолда мукаммал тизим ишлаб чиқади ва уни амалга тадбиқ этади.

Бошқарма ЎФА ва Испания ФФ ўртасида тузилган меморандум асосида Ўзбекистонга Европа футболи методикасини тадбиқ этади. Шунингдек, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларда хориж клублари иштирокида халқаро мусобақаларни кўпайтирган ҳолда туризм ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшади.

Айни пайтда болалар клубларининг хорижга чиқишини кўп кузатяпмиз. Ҳар доим ҳам истеъдодли футболчи чет элга чиқа олмайди. Бу борада ЎФА қошидаги бошқарма босқичма-босқич хориж клубларини юртимизга олиб келиш бўйича иш олиб боради. Шунда кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш имконияти чекка-чекка қишлоқ вакилларига ҳам насиб этади.

ЎФА бошқармаси истеъдодли футболчилар Европа скаутлари назарига тушиши учун мусобақалар сонини кўпайтиради ва  топ-клублар скаутларини Ўзбекистонга жалб қилади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика