Latest news

22:58А Серия. "Милан" - "Пиза" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  7 22:13Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  49 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  4 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  8

ЎФА вакилларининг навбатдаги манзили Навоий вилояти News

ЎФА вакилларининг навбатдаги манзили Навоий вилояти

ЎФА вакилларининг Навоийга ташриф буюришди.

25 июнь куни ЎФА вице-президенти Ш.Х.Исроилов, ЎФА ҳудудий футбол ассоциациялари билан ишлаш бўлими бошлиғи  Б.М.Ширинов ҳамда ЎФА болалар ва ўсмирлар футболи, оммавий ва мусобақаларни ўтказиш бўлими бошлиғи М.М.Саидқосимовлардан таркиб топган ЎФА вакиллари Навоий вилоятига ташриф буюришди. Ташриф чоғида уларга вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.П.Нарзиева, бошқарма бошлиғи ўринбосари Ж.Муртозоев ҳамда вилоят футбол ассоциацияси ходимлари ҳамрохлик қилишди. 

Ташрифнинг биринчи қисмида мехмонлар Навоий шахридаги “Ёшлар” спорт мажмуасига ташриф буюриб, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетатикага ихтисослаштирилган   болалар ва ўсмирлар спорт мактаби футбол тўгараги шуғулланувчилари билан учрашишди. Учрашув чоғида ИБЎСМ футбол мураббийи А.Баракаевга ЎФА томонидан самарали иш фаолият олиб бораётган мураббий сифатида ташаккурнома ва махсус совғалар топширилди. 

Шундан сўнг ЎФА вакиллари вилоят футбол ассоциациясининг биносига ташриф буюурдилар. Ташрифда ташкилот жойлашган биноси билан танишиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ташкилот инфратузилмасини яхшилаш борасида фикр мулохазалар олиб борилди.

Куннинг иккинчи қисмида ЎФА делегатциянинг “Ёшлар” спорт мажмуасида вилоятдаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида фаолият олиб бораётган футбол бўйича бош мураббийлар ва йўриқчи-услубчилар билан биргаликда йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни ўтказишдан асосий мақсад мухтарам юртбошимизнинг 2019-йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сонли “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини амалда мониторинг қилиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 311-сонли “Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ва жойларда мавжуд камчиликларни аниқлаб бартараф этиш эди. Йиғилиш давомида вилоятда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида самарали иш фаолият олиб бораётган бир қатор мураббийларга ЎФАнинг махсус совғалари ва ташаккурномалари топширилди.




Шундан сўнг вилоят хокимияти биноси мажлисар залида Навоий вилоят футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари хисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Вилоят хокими ўринбосари Я.Р.Душанов, ЎФА ҳудудий футбол ассоциациялари билан ишлаш бўлими бошлиғи Б.М.Шириновлар  бошчилик қилган конференция давомида вилоят футбол ассоциациясининг айни вақтдаги биринчи вице-президенти Р.Х.Болтаев ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилиб нафақага кузатилди. Кўп йиллардан бери вилоят футболи ривожига ўзининг беминнат хиссасини қўшиб келаётган, фидойи инсон, спорт шархловчиси, вилоят футбол федерацияси асосчиси Р.Х.Болтаевга вилоят хокими Қ.Б.Турсуновнинг ташаккурномаси топширилиб, футболимиз фахрийсига вилоят хокимлиги,   вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, “Қизилқум” ПФК томонидан тўн ва эсдалик совғалари тақдим эитилди. Сўнг кўп йиллардан бери Ўзбекистон миллий чемпионатларида хакамлик қилиб келган олий тоифали хакам, футбол мураббийи Обид Жумаев номзоди вилоят хокимлиги ва ЎФА тавсиясига кўра вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимига овозга қўйилди.  Кенгаш иштирокчилари томонидан О.Жумаев номзоди бир овоздан  мақулланиб биринчи вице-президент лавозимига сайланди. Шундан сўнг вилоят хокими ўринбосари Я.Р.Душанов сўзга чиқиб, вилоятда футбол спорт турини ривожлантиришда катта ислохотлар қилиб бир ёқадан бош чиқариб биргаликда бу ишни амалга ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш лозимлигини такидлаб ўтди. Шу билан биргаликда вилоят футбол ассоциацияси янги биринчи вице-президенти О.Ш.Жумаевга келгусидаги ишларига омад тилаб, хар бир ишда маъсулият билан ёндашиш кераклиги айтиб ўтди. Шу билан Навоий вилояти футбол ассоциацияси навбатдан ташқари хисобот сайлов  конференцияси ўз якунига етди.




Конференциядан сўнг ЎФА вакиллари Навоий шахридаги “Спутник қўрғони” спорт–соғломлаштириш маркази ва “Кимёгар” спорт мажмуаларини кўздан кечиришди. Бундан ташқари мехмонлар вилоят футбол махорати мактаби тарбияланувчиларининг машғулотлар жараёнлари қандай олиб борилаётганлигини кўриш мақсадида махорат мактабига ташриф буюришди. ЎФА вакиллари махорат мактаби тарбияланувчиларининг машғулотлар жараёнини кузатиб бўлгач,  футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати “Coca cola Суперлига” 6-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Пахтакор учрашувини томоша қилиш учун “Ёшлар” спорт мажмуаси сари йўл олишди. Шунинг билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакилларининг Навоий вилоятига ташрифи якунланди.



Шаҳбоз Ғуломов Навоий вилоятидан маҳсус

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика