Latest news

19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 19:00Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0 (матнли трансляция)  15 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  2 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  2 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  9 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  15 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1

ЎФА ва ПФЛнинг махсус ишчи гуруҳи Қорақалпоғистонга борди News

ЎФА ва ПФЛнинг махсус ишчи гуруҳи Қорақалпоғистонга борди

Aйни кунларда ЎзПФЛ Бош директори в.б. Диёр Имомхўжаев ҳамда ЎФА техник директори Сергей Арслонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистонда бўлиб турибди.

ЎФA ҳамда ЎзПФЛ вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Қорақалпоғистонда футболни ривожлантириш, хусусан “Арал” футбол клубининг моддий-техник базасини яхшилаш ва унинг келаси мавсумда истисно тарзида Про лигада иштирок этиши масаласини ўрганиб чиқмоқда.

Жумладан, “Турон” стадионининг бугунги кундаги ҳолати, келгусида “Арал” футбол клубига бириктирилиши режалаштирилаётган объектлар, клубга янги қароргоҳ қуриш масаласи, клубнинг инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича режалар билан танишилди.

Ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси Қаҳрамон Сариев ҳамда Жўқорғи Кенгес раиси Мурат Камалов қабулида бўлиб, “Арал” футбол клуби пойдеворини мустаҳкамлаш, клубни босқичма-босқич замонавий кўринишга келтириш масалаларини муҳокама этди. Бу борада ишчи гуруҳ хулосалари тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика