Latest news

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  22 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  21 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  6 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  204 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди News

ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва янги ташкил этилган Ўзбекистон футзал федерацияси Президенти Бекзод Маматқулов Тошкент мезбонлик қилаётган аёллар футзали бўйича Осиё чемпионати саралаш ўйинлари олдидан терма жамоамиз аъзолари ва мураббийлари билан учрашди.

Хусусан,  Равшан Эрматов ва Бекзод Маматқулов Миллий терма жамоамиз вакилларига шу кунларда мамлакатимизда ўтказилаётган Осиё чемпионати саралаш учрашувларида муваффақият тиладилар. 

– Барчангизни бугун шу ерда кўриб турганимдан хурсандман. Мана юртимизда Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил қилинди. Аёллар футзали эса унинг муҳим бўлаги ҳисобланади. Олдимизда қитъа биринчилигига саралаш ўйинлари кутиб турибди. Қувонарлиси, баҳслар Тошкентда бўлиб ўтади. Айтишадику, “ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради”. Шундай экан, сизларга фақат омад ёр бўлишини тилайман, - деди Равшан Эрматов.


– Ўзбекистон футзалини нафақат Осиёнинг етакчиларидан бирига, балки жаҳоннинг энг яхшилари қаторига кўтариш учун қўлимиздан келган барча ишларни амалга оширишга тайёрмиз, - деди Б.Маматқулов. – Сизлардан эса  фақатгина билдирилган ишончни оқлаш, Ўзбекистон байроғини баланд кўтариш ва юртимиз довруғини янада оширишдек масъулиятли вазифани бажариш талаб этилади. Зеро, бу муваффақиятлар юртимизда аёллар футзали, умуман, аёллар спорти танқидчиларига муносиб жавоб бўлиши, аёллар футзали билан шуғулланиш истагида бўлган минглаб қизларимизнинг футзал майдонларига кириб келишига, бир сўз билан айтганда кўпчликда соғлом спорт турмушини шакллантиришига туртки бўлади.

Футзал федерацияси Президенти терма жамоа мураббийлари ва аъзоларининг фикр ва мулоҳазалари билан қизиқди. 

Жамоа бош мураббийи Фарруҳ Зокиров:
- Бизга билдирилаётган ишончни чин юракдан ҳис қилиб турибмиз. Ўз олдимизга юксак мақсадлар қўйганмиз. Бўлажак саралаш ўйинларига тайёргарлик жараёни кўнгилдагидек ўтди. Терма жамоа аъзолари майдонга фақат ғалаба учун тушади. Албатта, бизга бўлган ишончни оқлашга, халқимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, бугундан Тошкент шаҳридаги “Юнусобод” спорт мажмуасида аёллар футзали бўйича Осиё кубоги-2025 саралаш босқичининг “C” гуруҳи учрашувлари старт олди.

Қайд этиш лозим, Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси баҳсларга 2-турдан киришади. Барча футзал мухлисларини жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун спорт мажмуасига таклиф этамиз.


Rating:    

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика