Latest news

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси баҳсли вазиятлар юзасидан бир нечта қарор қабул қилди News

ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси баҳсли вазиятлар юзасидан бир нечта қарор қабул қилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор футболчи ҳамда расмийларга нисбатан тартиб-интизом чоралари белгиланди.

Жумладан, Ўзбекистон Cоcа-Cола Суперлигасининг 2-тури доирасидаги «Пахтакор» – «Нефтчи» учрашувнинг 21-дақиқасида мезбонлар футболчси Аброрбек Исмоилов тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёғининг ҳимояланмаган қисмига зарба бергани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, унга нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Қўмита ушбу ўйинга оид яна бир вазиятни ўрганиб чиқди. «Нефтчи» жамоасининг мухлислари учрашувнинг 21-дақиқасидан ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатишган ҳамда у томонга ҳар-хил буюмлар улоқтиришган. Шунингдек, «Нефтчи» мухлислари ўз жамоасининг 13-рақамли ўйинчиси Лутфулла Тўраев шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатишган.

«2022 йилги мавсумда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти»га мувофиқ футбол клублари ўзларининг томошабинлари (жамоа мухлислари) хулқи учун ҳам жавобгардир.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда «Нефтчи» футбол клуби келгусида шунга ўхшаш ҳолатлар такрорланишига йўл қўйилса, клубга нисбатан жиддий интизом чоралар қўлланилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилади.

Суперлиганинг ушбу туридан ўрин олган яна бир учрашув — «Қизилқум» ва «Бунёдкор» ўйинида меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов учрашувда мобил алоқа воситасидан фойдаланган. Бу билан у 2022 йилги мавсум Регламентининг 15.17-бандини бузган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шуҳрат Мақсудов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Ўзбекистон Cоcа-Cола Суперлигасининг 3-тури доирасидаги «Олимпик» – «Пахтакор» учрашувида «Пахтакор» жамоасининг футболчиси Икромжон Алибоев ўйиннинг 12-дақиқасида тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёғининг ҳимояланмаган қисмига зарба бергани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, унга нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21 Биринчилигининг 3-тури доирасидаги «Металлург» – «Сурхон» учрашувининг 90+4-дақиқасида ҳакам томонидан қоидабузарлик сабаб ўйин тўхтатилади. Ушбу вазиятда мезбон футболчиси Муҳриддин Солохиддинов ётган ҳолатида рақиб ўйинчисининг бел қисмига зарба беради, бунга жавобан «Сурхон» жамоасининг футболчиси Камолиддин Ашуров ерда ётган рақибини оёғини босади. Бу вазиятни кўрган захирадаги «Металлург» жамоасининг футболчиси Хумоюншох Сайётов майдонга чиқиб, рақиб ўйинчисининг бўйнига зарба беради. Ҳакам уч футболчини ҳам қизил карточка билан майдондан четлаштирган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, ушбу уч футболчи — Муҳриддин Солохиддинов, Хумоюншох Сайётов («Металлург») ва Камолиддин Ашуров («Сурхон») 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ҳамда уларга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Cоcа-Cола кубоги саралаш учрашувлари доирасидаги «Андижон II» – «Дўстлик» баҳсининг 9-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Орзу Раззоқов рақиб ўйинчисининг юзига ургани ҳамда тажовузкор хатти-ҳаракати учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Унга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

Яна бир учрашув — «Келес» ва «Арал» баҳсининг 15-дақиқасида «Арал» жамоасининг футболчиси Шамситдин Сағдуллаев рақиб ўйинчиси шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, унга нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика